Қатар Ўзбекистондан малакали шифокор ва ҳамшираларни ишга қабул қилади

1 дақиқа ўқиш187
Қатар Ўзбекистондан малакали шифокор ва ҳамшираларни ишга қабул қилади
Фото: Дунё

Ўзбекистон элчихонаси кўмагида инвестициялар, саноат ва савдо, соғлиқни сақлаш вазирликлари, ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ва Қатарнинг Elegancia Healthcare компанияси вакиллари ўртасида онлайн музокаралар ташкил этилди, деб хабар бермоқда «Дунё».

Онлайн-учрашув давомида Elegancia Healthcare компаниясининг Қатарда фаолият юритаётган шифохоналарида инглиз тилида эркин сўзлаша оладиган ўзбекистонлик малакали шифокор ва ҳамшираларни ишга қабул қилиш масалалари муҳокама қилинди.

Қатар томони биринчи босқичда 50 нафар ходимни суҳбат асосида ишга қабул қилишга, кейинчалик яна 20 кишини жалб қилишга тайёрлигини маълум қилди. Суҳбатдан муваффақиятли ўтганлар иш фаолиятини бошлашдан олдин Қатар шифохоналарида ташкил этилган қисқа муддатли ўқув-амалий курсларда малака оширишлари таъкидланди.

Бўлиб ўтган музокаралар якунида Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ва Elegancia Healthcare компанияси ўртасида мазкур соҳада ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш тўғрисида келишув имзолашга келишиб олинди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?