Ғарб қўшимча ёрдам ажратиш учун Украина президенти Владимир Зеленскийга ультиматум қўйди, деб ёзади “Asia Times”.
Қайд этилишича, Киев режими раҳбари мамлакатдаги коррупция билан боғлиқ вазиятни ўзгартирмагунича, унинг қўшимча маблағ олишига умид қилиш қийин.
“Юқори можаролар ва Украина ҳали ҳам коррупцияни енгиб чиқа олмаётгани ҳақидаги умумий фикр, унинг омон қолиши кўп жиҳатдан Ғарбнинг ҳарбий ва молиявий ёрдамни етказиб беришига боғлиқ бўлган бир пайтда жиддийроқ экзистенциал таҳдидларга айланди”, - деб ёзади AT.
Мақолада айтилишича, коррупция можароси ва ҳукумат тепасидаги бўлиниш ҳақидаги хабарлар Украинанинг ғалабага эришиши у ёқда турсин, мағлубиятга учрамаслигининг ишончли йўли борлигига Ғарбнинг ишончига путур етказмоқда.
Нашрнинг таъкидлашича, бу ҳолат Ғарбни кейинги қўллаб-қувватлашдан узоқлаштиради ва Зеленский учун вазиятни мураккаблаштиради.
“Зеленский мамлакат ичида заифроқ бўлиб қолди. Бу Украинадаги сиёсий бўлинишларни чуқурлаштириш ва мустаҳкамлашга хизмат қилади”, - дейилади хабарда.
Аввалроқ Франциянинг “Патриотлар” ҳаракати етакчиси Флориан Филиппо Ғарб Украинадаги коррупция даражаси юқорилиги сабабли унга қурол ва пул беришни тўхтатиши кераклигини айтган эди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Покистоннинг Афғонистонга зарбалари: “Теҳрике Толибон” қандай ҳаракат?
АҚШ ҳужум қилган тақдирда Дания Гренландияни ҳимоя қила олмайди
Зеленский Германиядаги иттифоқчилар учрашуви натижалари ҳақида нималар деди?
Суриядаги кутилмаган инқилобдан сўнг ўтган бир ойда нималар ўзгарди?
Лос-Анжелесдаги ёнғинлар: 10 киши ҳалок бўлди, 9 мингдан ортиқ иншоот зарар кўрди
Канада АҚШ билан эҳтимолий савдо урушига тайёргарликни бошлади
Лос-Анжелесдаги ёнғиннинг космосдан кўриниши
Украинанинг 2025 йилга мўлжалланган ҳарбий мақсадлари маълум қилинди