Фото: PAP
Польша мудофаа вазири Владислав Косиняк-Камиш Россиянинг НАТО давлатларига ҳужум қилиши сценарийсини истисно қилмаслигини айтди. Бу ҳақда у “Супер Экспресс” газетасига берган интервьюсида маълум қилди.
Мудофаа вазири Россия Украинадаги ҳарбий мағлубияти натижасида Польшага тўғридан тўғри ҳужум қилиши мумкинми, деган саволга жавоб берди.
"Мен барча сценарийларни, ҳатто уларнинг энг ёмонини ҳам жиддий қабул қиламан. Бу мудофаа вазирининг ҳозирда биз дуч келган вазиятдаги вазифасидир", — деди у.
Владислав Косинияк-Камиш бу шунчаки сўзлар эмаслигини таъкидлаб, уларни “жуда эҳтиёткорлик билан” қўллаётганини билдирди.
"Ҳар бир сценарийга тайёр бўлиш керак, шунинг учун аудит ўтказамиз, хулосалар чиқарамиз ва бўшлиқларни, хусусан, қурол соҳасида тўлдирамиз. Йирик харидлар жуда муҳим, бироқ аскарларнинг шахсий жиҳозлари ҳам бирдек аҳамиятли", — деди вазир.
Унинг таъкидлашича, Польша Европа Иттифоқининг умумий ҳимоясида жуда муҳим рол ўйнайди, бу ҳақда Европа Иттифоқи комиссияси ҳам билади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Канадаликлар АҚШ таркибида бўлишни хоҳлайдими? – “Трамп безори, Маск эса тентак”
Покистоннинг Афғонистонга зарбалари: “Теҳрике Толибон” қандай ҳаракат?
АҚШ ҳужум қилган тақдирда Дания Гренландияни ҳимоя қила олмайди
Зеленский Германиядаги иттифоқчилар учрашуви натижалари ҳақида нималар деди?
Суриядаги кутилмаган инқилобдан сўнг ўтган бир ойда нималар ўзгарди?
Лос-Анжелесдаги ёнғинлар: 10 киши ҳалок бўлди, 9 мингдан ортиқ иншоот зарар кўрди
Канада АҚШ билан эҳтимолий савдо урушига тайёргарликни бошлади
Лос-Анжелесдаги ёнғиннинг космосдан кўриниши