Фото: Bloomberg
Усмонов Украинадаги уруш бошланганидан бир неча кун ўтиб, Европа Иттифоқи санкциялари остида қолган эди. Европа Иттифоқи ўз қарорини изоҳлар экан, Усмоновни Россия президенти Владимир Путин билан «айниқса яқин алоқага эга шахс» сифатида таърифлади.
«У Россия ҳукуматининг Украинани беқарорлаштириш сиёсатини фаол қўллаб-қувватлади», дейилади Европа Иттифоқи санкциялари қарорида.
Европа суди, шунингдек, Россия бош вазирининг собиқ биринчи ўринбосари Игор Шуваловнинг ҳам худди шундай шикоятини рад этди. Европа Иттифоқи уни «Украинанинг ҳудудий яхлитлиги, суверенитети ва мустақиллигига путур етказувчи ҳаракатлар ва сиёсатларни қўллаб-қувватловчи» сифатида тавсифлайди.
2023 йил августида Австриянинг Kurier газетаси Усмоновга судда ютқазиб қўйди, унинг мақоласида Усмонов Путиннинг «севимли олигархларидан бири» деб аталган эди. Ҳамбург суди низода тадбиркор томонида бўлди ва бу баёнот туҳмат деган хулосага келди. 2023 йил сентябрида ЕИ Кенгаши Усмоновга нисбатан «олигарх» таърифидан воз кечди.
Алишер Усмонов Россиянинг энг бой бизнесменлари рейтингида 8-ўринда. Тадбиркор USM ҳолдингининг асосчиси ва асосий акциядори (49%) бўлиб, ўз навбатида «Металлоинвест» ва «Мегафон» компанияларига эгалик қилади. Россиянинг Forbes нашри маълумотларига кўра, унинг бойлиги 2023 йилда 14,4 миллиард долларни ташкил қилган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Канадаликлар АҚШ таркибида бўлишни хоҳлайдими? – “Трамп безори, Маск эса тентак”
Покистоннинг Афғонистонга зарбалари: “Теҳрике Толибон” қандай ҳаракат?
АҚШ ҳужум қилган тақдирда Дания Гренландияни ҳимоя қила олмайди
Зеленский Германиядаги иттифоқчилар учрашуви натижалари ҳақида нималар деди?
Суриядаги кутилмаган инқилобдан сўнг ўтган бир ойда нималар ўзгарди?
Лос-Анжелесдаги ёнғинлар: 10 киши ҳалок бўлди, 9 мингдан ортиқ иншоот зарар кўрди
Канада АҚШ билан эҳтимолий савдо урушига тайёргарликни бошлади
Лос-Анжелесдаги ёнғиннинг космосдан кўриниши