10:09 / 08.02.2024
102

Австралияда иш вақтидан ташқари ходимига қўнғироқ қилган раҳбарлар жаримага тортилади

Австралияда иш вақтидан ташқари ходимига қўнғироқ қилган раҳбарлар жаримага тортилади
Фото: Тhе Sydney Morning
Австралияда ишчиларга иш вақтидан ташқари раҳбарларнинг қўнғироқ ва хабарларини эътиборсиз қолдириш ҳуқуқини берувчи қонун жорий қилинади. Қоидани бузган иш берувчилар жаримага тортилади. Бу ҳақда Reuters хабар берди.

Бу ишчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи, иш ва шахсий ҳаёт ўртасидаги мувозанатни тиклашга ёрдам берувчи қонун лойиҳаси доирасида таклиф этилган. Ишчиларга ишдан ташқари ўз қурилмаларини ўчириш ҳуқуқини берувчи шунга ўхшаш қонунлар Франция, Испания ва бошқа Европа Иттифоқи мамлакатларида аллақачон мавжуд.

Кунига 24 соат маош олмайдиган одам онлайн бўлмаса ва кунига 24 соат ишламаса, жазоланмаслиги кераклигини айтмоқчимиз”, — дейди Австралия бош вазири Энтони Альбанесе.

Шу билан бирга, баъзи сиёсатчилар, иш берувчилар ва бизнес раҳбарлари бу рақобатбардошликка таъсир қилиши мумкинлигидан огоҳлантирмоқда.

“Яшиллар” партияси раҳбари Адам Бандтнинг айтишича, австралияликлар ҳар йили ўртача олти ҳафта тўланмаган иш вақтида ишлайди. Бу эса бутун иқтисодиёт бўйлаб тўланмаган иш ҳақи сифатида 92 миллиард Австралия долларидан (60,13 миллиард доллар) ошади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё