21:55 / 14.02.2024
307

Исроил қирувчи самолётлари Ливан жанубига ҳужум бошлади

Исроил қирувчи самолётлари Ливан жанубига ҳужум бошлади
Photo: Alarmyk24
14 февраль куни Расмий Тель-Авив кўрсатмаси билан Исроил кучлари “Ҳизбуллоҳ” ўрнашган жанубий Ливан шаҳарларини ҳаводан ўққа тутишни бошлади. Бу ҳақда CNN хабар берди.

Ливандаги давлат нашрлари ва “Ҳизбуллоҳ”га тегишли ОАВ мамлакат жанубидаги бир қанча шаҳарларга, жумладан, Адчит, Суанеҳ ва Чеҳабияга ҳаво ҳужумлари уюштирилгани ҳақида хабар тарқатган. Исроил эндиликда айнан қайси нуқталарни нишонга олишда давом этиши ҳозирча маълум эмас.

Эслатиб ўтамиз, 14 февраль куни Исроил шимолидаги Сафед шаҳрига ракета ҳужуми уюштирилган эди. Ҳужум оқибатида камида 8 киши яраланган. Ҳалок бўлганлар ҳақида маълумот берилмаган.

Исроил ҳужумда Ливан “Ҳизбуллоҳ”ини айблаган. “Ҳизбуллоҳ” эса Сафеддаги ҳужумга алоқаси йўқлигини билдирган. Исроилнинг Ливан жанубига фавқулодда ҳужуми айнан Сафеддаги воқеаларга жавоб тарзида амалга оширилаётгани айтилмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё