Чикаго университети профессори Жон Миршаймер “Global Times” газетасига берган интервьюсида Россия Украина билан музокараларгача яна ҳам кўпроқ ҳудудларни назоратга олишини айтди.
"Ўйлайманки, ҳақиқий жанговар ҳаракатлар 2025 йилгача давом этмайди. Руслар ҳозир назорат қилаётганидан ҳам кўпроқ ҳудудни ўз назоратига олади ва сулҳ тузилади", – деб тахмин қилди мутахассис.
Олим шунингдек, агар можаро тинч йўл билан ҳал этилса ҳам, Ғарб Россияни провокация қилишдан, янги минтақаларда вазиятни беқарорлаштиришга уринишдан тўхтамаслигидан огоҳлантирди.
Кремль бир неча бор таъкидлаганидек, ҳозирда Украинадаги вазият тинч йўналишга ўтиши учун ҳеч қандай шарт-шароит йўқ, Россия учун мутлақ устуворлик – бу махсус операция мақсадларига эришиш, ҳозирда бу фақат ҳарбий йўл билан мумкин. Шу билан бирга, Москва музокараларга тайёр эканини билдирган, бироқ Киев қонунчилик даражасида уларга тақиқ жорий қилган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Курскда икки нафар шимолий кореялик ҳарбий асирга олинди (фото)
Лос-Анжелесдаги ёнғинларнинг эҳтимолий сабабчиси қўлга олинди
Қозоғистон Марказий Осиё давлатлари орасида ҳарбий қудрат бўйича етакчига айланди
Мўғулистонда ҳукуматга қарши норозилик намойишлари бошланди
Зеленский шимолий кореялик жангчилар асирга олинганини маълум қилди
Jeju Air самолётининг қора қутилари 4 дақиқа олдин ёзиб олишни тўхтатган экан
"Наши" асосчиси: Путиннинг муваффақиятсизликларида амалдорлар айбдор!
«Энг кучли» паспортлар рейтинги эълон қилинди. Ўзбекистон нечанчи ўринда?