date
views 447

Энергетик ичимликка қарамлик ўлим билан тугашига бир баҳя қолди

Энергетик ичимликка қарамлик ўлим билан тугашига бир баҳя қолди
Англиялик эркак икки йил давомида кунига икки литр энергетик ичимликлар ичиб, реанимацияга тушди, деб ёзади LADBible.

Энди Ҳаммонд, ўз сўзи билан айтганда, ўсмирлик чоғидан энергетик ичимликларга қарам бўлиб, кунига камида бир банка ичар эди.

«Мен уларни 15 ёшимдан бери ичаман. Аслида таъми менга ёқмайди. Аксинча, бу одатга айланиб қолганди», — дейди 36 ёшли эркак.

Ҳаммонднинг одати сўнгги икки йил давомида ҳар куни бу ичимликдан 2 литр ичишига олиб келди. Натижада, Эндининг тўсатдан тоби қочди ва реанимацияга тушди, у ерда шифокорлар унинг буйрагида тош ва инфекцияни аниқладилар. Ўз вақтида кўрсатилган ёрдам туфайли беморнинг аҳволи барқарорлашди.

«Менинг иккита фарзандим бор ва буйрак инфекцияси цепсисга айланиши мумкинлигини биламан. Бу жуда ёмон тугаши мумкин эди, лекин омадли бўлганимдан миннатдорман», — дея тан олади у.

Ўз тажрибасидан сўнг Ҳаммонд энергетик ичимликлардан воз кечди ва фақат сув билан ва соғлом таомларни истеъмол қилишга ҳаракат қилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Энергетик ичимликка қарамлик ўлим билан тугашига бир баҳя қолди