291
Юлия Навальная: “Путин тинч давлатга қилган ҳужуми, Алексейнинг ўлими, Россияга қилган ишлари учун жавоб бериши керак”
Фото: Reuters
Россиялик мухолифатчи марҳум Алексей Навальнийнинг рафиқаси Юлия Навальная Европарламентда сўзга чиқди. У Россия президенти Владимир Путин режимини кескин қоралаб, Россиянинг келажаги учун курашишда давом этишини айтди.
“Икки йил олдин Путин Украинага қарши кенг кўламли уруш бошлади, шафқатсиз уруш, қабиҳ уруш. Бутун дунё Украинага ёрдам беришга шошилди. Икки йил ўтиб эса жуда кўпчилик ҳолдан тойди, кўп қон тўкилди. Путин бошқа ҳаракат қилмади, лекин уруш санкцияларга қарамай, уни тўхтатиш учун йўналтирилган пулларга қарамай, давом этмоқда. Путин билан келишувга чақирувчи овозлар эшитила бошлади.
Путин менинг эрим Алексей Навальнийни ўлдирди. Унинг буйруғи билан Алексей уч йил давомида қийноққа солинди, у камерада бўлган, ҳар қандай алоқалар, қўнғироқлар ва ҳатто хатлардан бутунлай узиб қўйилган. Кейин эса уни ўлдиришди ва шундан кейин ҳам унинг жасади ва онасини ҳақорат қилишда давом этишди”, — дейди у.
Навальная Россия президенти ҳамма нарсага қодир экани, у билан музокара олиб боришдан фойда йўқлигини қайд этди.
“Агар сиз ҳақиқатан ҳам Путинни мағлуб этишни истасангиз, новатор бўлишингиз керак. Бундан қўрқишни бас қилиш керак, унга навбатдаги санкциялар пакети ёки резолюциялар билан зарар етказиш мумкин эмас. Бу аллақачон қилинган нарсадан фарқ қилмайди. У ахлоқли ёки принципли одам эмас, уни бундай қабул қилиб бўлмайди. Алексей буни анча олдин тушунган. Бу ерда гап сиёсат ҳақида эмас, қонхўр махлуқ ҳақида кетяпти, Путин жиноий гуруҳ раҳбари.
Путин менинг мамлакатимга қилган ишлари учун жавоб бериши керак. Путин тинч қўшни давлатга қилган ишлари учун жавоб бериши керак. Путин Алексейга қилган ишлари учун жавоб бериши керак. Эрим келажакдаги бетакрор Россияни ҳеч қачон кўрмайди, лекин биз буни кўришимиз керак. Мен унинг орзуларини рўёбга чиқариш учун қўлимдан келган барча ишни қиламан. Ёмонлик мағлуб бўлади ва ажойиб келажак келади”, — деди Юлия Навальная. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Трамп Гренландиядан Россияга қарши қандай фойдаланмоқчи экани маълум бўлди
Курскда икки нафар шимолий кореялик ҳарбий асирга олинди (фото)
Лос-Анжелесдаги ёнғинларнинг эҳтимолий сабабчиси қўлга олинди
Қозоғистон Марказий Осиё давлатлари орасида ҳарбий қудрат бўйича етакчига айланди
Мўғулистонда ҳукуматга қарши норозилик намойишлари бошланди
Зеленский шимолий кореялик жангчилар асирга олинганини маълум қилди
Jeju Air самолётининг қора қутилари 4 дақиқа олдин ёзиб олишни тўхтатган экан
"Наши" асосчиси: Путиннинг муваффақиятсизликларида амалдорлар айбдор!