Фото: Тожикистон президенти матбуот хизмати
Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон халқни маблағ тежашга, дабдабали исрофгарчиликнинг олдини олишга чақирди. Бу ҳақда AsiaPlus хабар берди.
“Биз шукр қилишимиз, оиламиз ва фарзандларимиз ҳақида доимо ўйлашимиз, камида икки йил давомида озиқ-овқат захирасини таъминлашимиз керак”, — деди у.
У сўнгги йилларда инсоният оғир ва ҳатто фожиали муаммоларга — урушлар ва қон тўкилишига, сув тақчиллиги, қурғоқчилик, қашшоқлик ва очликка дуч келганини эслатди. Эмомали Раҳмон БМТ маълумотларига асосланиб, айни дамда дунёнинг ўнлаб мамлакатлари аҳолиси очликни бошдан кечираётганини айтди.
Бу Раҳмоннинг мамлакат аҳолисини 2 йил давомида озиқ-овқат захирасини йиғишга чақириши билан боғлиқ биринчи ҳолат эмас. У йил бошида иқлим ўзгариши ва дунёдаги ижтимоий-иқтисодий вазиятнинг ёмонлашуви муносабати сабабли озуқа захирасини тўплашга чақирган эди.
“Мамлакатдаги ҳар бир оила икки йилгача зарур озиқ-овқат захирасига эга бўлиши керак”, — деган у январь ойи охиридаги “Сада” байрами муносабати билан айтган табрик сўзида. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрон янги камикадзе-дрон яратди
Ҳабиб Нурмагомедов АҚШда стюардесса билан тортишгани учун самолётдан тушириб юборилди
Ўзбекистон делегацияси Ҳаж ва умра вазирлиги вакиллари билан учрашди
Асирликдаги КХДР ҳарбийлари катта йўқотишга учрашганини айтишди
Ғарбда Россия бўйича НАТОга шошилинч мурожаат қилишди
Дубайда эстониялик дорбоз икки осмонўпар бино орасидан ўтди
Польша Украинага қўшинлар юборишдан бош тортди
Россияда ўзбекистонлик блогер қўлга олинди