АҚШ ҳукумати иккита Россия банкининг 637 млн долларлик активларини тўсиб қўйди, деб хабар берди The Wall Street Journal нашри.
Олинган маълумотларга кўра, “Россия” банкининг 572 млн доллари музлатиб қўйилган. Бу миқдор банкнинг барча активларининг 10 фоизини ташкил қилади.
Шунингдек, “СМП Банк”нинг 65 млн долларлик активлари музлатиб қўйилган – бу миқдор ушбу банкнинг ўтган йилдаги барча активларининг 2 фоизини ташкил қилади.
Иккала банк ҳам АҚШ иқтисодий санкциялар киритган Россиянинг корхоналари ва молиявий ташкилотлари рўйхатига киритилган. Шунингдек, бу рўйхатдан “Газпром”, “Газпром нефть”, “ЛУКОЙЛ”, “Сургутнефтегаз” ва “Роснефть” компаниялари ҳам жой олган.
Бу компанияларга Арктика шельфи ва сланецли қатламларда нефть олиш учун зарур бўлган хизматлар, маҳсулотлар ва технологияларни етказиб бериш тақиқлаб қўйилган. Шунингдек, санкциялар Сбербанк, Москва банки, Газпромбанк, Россельхозбанк, Внешэкономбанк, ВТБ ва бир қатор мудофаа корхоналарига нисбатан ҳам қўлланган.
Манба: www.kun.uz “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Россия армияси қишда Украина шаҳарларини эгаллаб олмоқчи
Украина зарбаси оқибатида КХДР армияси генерали яраланди
Грандлар нишонида турган Ҳусановнинг ўйини Европада қандай баҳоланди?