Фото: Reuters
Москва марказидаги «Крокус Сити Холл» концерт залида Россия охирги 10 йиллигидаги энг даҳшатли теракт содир этилди. Қуролланган одамлар залга бемалол кириб одамларни автоматда отиб ташлади. У ерда нима бўлаётганди ўзи? Бу даҳшатдан омон чиққанлар нима демоқда?
Теракт «Пикник» гуруҳи концерти бошланишидан 10 дақиқа аввал бошланди. Қуролланган террорчилар сипо камфуляжда, замонавий қуролларда деярли қаршиликсиз оломон ичига кириб борган ва тўғри келган одамни отиб ташлаган.
«Мен холлда тургандим, автомат овози эшитилганда ҳамма чиқиш эшигига ёпирилди ва тиқилинч юзага келди. Одамлар уст кийимини олишни ҳам ўйламай ўзини ташқарига урди. Кўчага чиққанимда яна автомат овози эшитилди. Ҳозир «Крокус»ни полиция ўраб олган», дейди Светлана исмли гувоҳ.
Александр исмли гувоҳнинг айтишича, отишма Москва вақти билан соат 19:45 да бошланган. Аввалига одамлар нима бўлаётганини тушунмаган, кейин қуролланган одамлар ўриндиқларга кўтарилгач, ҳамма ўзини метро томондаги чиқиш эшигига урган.
«Бир хонага кирдик, одамлар унинг деразаларини синдириб ташқарига чиққанди. Ташқарига кийинишга ҳам улгурмаган одамлар йўловчи автобусини тўхтатиб, уларни олиб кетишни сўраган. Ҳайдовчи эса икки бекатдан кейин маршрути тугашини айтиб одамларни олиб кетмаган», дейди Александр.
Фото: АГН «Москва»
«Осторожно, новости» канали билан суҳбатлашган яна бир манбанинг айтишича, одамлар отишма бошлангач, аввал тепага, кейин пастга қочган. «Полга ётиб олгандик, кейин ҳамма тепага интилаётганини кўрдик-да, биз ҳам улар ортидан кетдик. Тепага чиқиб чўккалаб ётганимизда эса энди одамлар пастга тушаётганини кўрдик. Кейин эскалатор орқали пастга интилдик.
Кимдир парковкага ўтадиган деразани синдирди ва ҳамма ўзини ўша ерга урди. Парковкада битта таксини кўрдик ва ўзимиз танимаган одамлар билан бирга амаллаб омон қолдик», дейди у.
«Одамлар тирик қолиш учун ерга ётиб олишди. 15-20 дақиқа шундай ётишди, кўплаб одамлар омон қолди», дейди бошқа бир гувоҳ.
«Концерт бошланиши арафасида отишма бошланди. Бошида нима бўлаётганини тушунмадик, кейин мен отишма, қочамиз деб бақирдим-да, саҳнага югурдим. У ерда калонканинг орқасига бекиндим. Кейин одамлар саҳна орқали қочиш учун мен томонга кўтарилишди. Шу тариқа автотураргоҳга қочиб чиқдик. 5 дақиқа ичида қочиб улгурдик, омадимиз келди дея оламан», деган бошқа бир гувоҳ.
РЕН ТВ билан суҳбатлашган гувоҳлар иккинчи қаватда қолиб кетганини айтган. Улар ёнғин сабаб блокланиб қолишган.
Фото: РИА Новости
«Залга қуролланган одамлар кириб келди. Улар бирдан томошабинларни ўққа тутишди. Кўзига кўринган одамни отиб ўлдиришди. Улар Молотов коктейли ҳам ёқишди. Ёнғин зинапоясидан чиқмоқчи бўлдик, аммо у ёпиқ эди. 400-500 киши тиқилиб қолдик. Кейин кўпчилик биринчи тўлқинда марказий эшикдан чиқиб кетдик», деган омон қолган эркак.
Бу орада террорчилар ичида бўлгани тахмин қилинаётган «Рено» машинасининг ҳам дараги чиқди. Уловнинг собиқ эгаси уни бир ҳафта аввал сотгани, тармоқда машинасининг суратини кўриб шокка тушганини айтган. «Бу менинг машинам эди. Суратларни кўриб ҳайрон қолдим. Хотинимнинг акасига қўнғироқ қилиб туша олмаяпман. У машина ўртоғига керак эканини айтганди. Қайним кечқурун қўнғироқ қилиб, бугун машинани ҳисобдан чиқара олиш олмаслигимни сўради», дейди машинанинг собиқ эгаси.
Охирги маълумотларга кўра, теракт қурбонлари сони 62 нафарга етган.
Москва, Теракт, Гувоҳлар, Отиб ташлаш “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди