date
views 478

Ёввойи отлар 200 йил ўтиб Қозоғистон даштларига қайтди

Ёввойи отлар 200 йил ўтиб Қозоғистон даштларига қайтди
Илгари Прага ва Берлиндаги ҳайвонот боғларида сақланаётган дунёдаги сўнгги ёввойи Пржевалский отлари Қозоғистонга етиб келди, дея The Guardian нашри хабар берди.

Фото: Global Rewilding Alliance
Қозоғистон даштларида сўнгги 200 йил ичида ушбу олтита тойчоқ ва айғир биринчи ёввойи отлар бўлиши кутилмоқда. Уларнинг аждодлари бу ерларда минг йиллар давомида яшаб келган. Бироқ 1960 йилларда ёввойи отлар популяцияси инсон фаолияти туфайли деярли йўқ бўлиб кетган. Эндиликда уларнинг табиий яшаш жойларини тиклаш режалаштирилган.

Қозоғистонга келган отлар Мюнхен ва Прага ҳайвонот боғларида сақланиб қолган икки гуруҳга тегишли. Жами саккизта жониворни олиб келиш режалаштирилган, аммо отлардан бири парвозни амалга ошира олмаган.

Фото: Global Rewilding Alliance
Прага ҳайвонот боғи мутахассиси Филип Машекнинг таъкидлашича, замонавий ҳайвонот боғининг асосий мақсади нафақат йўқолиб кетиш хавфи остида турган турларни ҳимоя қилиш ва кўпайтириш, балки уларни ўзлари тегишли бўлган ёввойи табиатга қайтаришдир.

"Улар дунёда қолган ягона ёввойи отлар. Mustangлар ёввойи ҳолга келган хонаки отлардир", — дея таъкидлаган Машек.
Келгуси беш йил ичида Қозоғистонга жами 40 та от ташиш режалаштирилган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ёввойи отлар 200 йил ўтиб Қозоғистон даштларига қайтди