date
views 306

АҚШ ва Британия кучлари Яманга қарашли аэропорт ва оролга ҳужум уюштирди

АҚШ ва Британия кучлари Яманга қарашли аэропорт ва оролга ҳужум уюштирди
Архив фото: Reuters
АҚШ ва Буюк Британия кучлари 17 июнь куни Яман ғарбидаги Ҳудайда халқаро аэропорти ҳамда Камаран оролига зарба берган. Бу ҳақда Al Arabiya нашри хабар берди.

Манбада айтилишича, Ҳудайда халқаро аэропортига камида 6 та ҳаво ҳужуми ташкил этилган. Қизил денгиз соҳилидаги Салиф портига ҳам зарбалар берилган.

Ямандаги ҳусийлар ҳаракати томонидан бошқариладиган Ал-Масираҳ ахборот агентлиги ҳужумни тасдиқлаган. Камаран оролидаги тўртта нуқтага иттифоқчилар қўшини шикаст етказгани айтилган.

АҚШ ва Буюк Британиянинг сўнгги 24 соат ичида йўллаган зарбалари оқибатида “Ансоруллоҳ” ҳаракатига тегишли тўртта ҳаво радари, битта экипажсиз ер усти кемаси ва яна битта дрон қилинган. АҚШ Марказий қўмондонлиги бу ҳақда Х тармоғида пост қолдирган.

Яманнинг халқаро миқёсда тан олинган ҳукумати ҳусий жангчилари Камаран ороли ва Порт Салифдан Қизил денгизга ҳужум уюштириш, шунингдек, туз конларида ракеталар ва дрон захираларини яшириш учун майдон сифатида фойдаланганини даъво қилган.

Ҳусийларга ҳужумда АҚШнинг “Эйзенхауэр” ҳужум кемаси ва Carrier Strike Group авиаташувчиси фаол иштирок этган. Яман ғарби бўйлаб серияли ҳужум ташкил этилган.

Маълумот ўрнида, ўзининг Ғазо билан бирдамлигини эълон қилган Яман “Ансоруллоҳ” ҳаракати ҳужумлари оқибатида Қизил денгизда савдо кемалари оқими тўхтаб қолди.

Яқин Шарқда кескинлик бошланишидан олдин жаҳон савдо оқимининг 80 фоизи Сувайш канали орқали ўтган.

Эндиликда эса вазият қалтис тус олиши ортидан Ғарб тижорат кемалари Африка қитъасини айланиб ўтишга мажбур бўлмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » АҚШ ва Британия кучлари Яманга қарашли аэропорт ва оролга ҳужум уюштирди