14:57 / 22.06.2024
76

АҚШда озиқ-овқат дўконида содир бўлган отишма оқибатида 3 киши ҳалок бўлди

АҚШда озиқ-овқат дўконида содир бўлган отишма оқибатида 3 киши ҳалок бўлди
Фото: пресств.ир
АҚШнинг Арканзас штатидаги озиқ-овқат дўконида 21 июнь куни юз берган отишма оқибатида 3 киши ҳалок бўлди, 10 киши жароҳат олди. Бу ҳақда CNN нашри хабар берди.

Манбада айтилишича, отишма штатнинг Фордис шаҳрида юз берган. Озиқ-овқат дўконига кириб келган харидорлардан бири ўқотар қурол билан фуқароларга, кейинроқ эса ҳудудга тезликда етиб келган полиция ходимларига ҳужум қилган.

Полиция отишма кетаётган пайтнинг ўзида жиноятчининг шахсини аниқлаган. У 44 ёшли Травис Посей исмли шахс экани маълум қилинган. Бир неча соат давом этган операцияда жиноятчи оғир яраланган ва қўлга олинган.

Ҳодисада жароҳатланган 10 киши орасида икки нафар полициячи ҳам бўлган. Шунингдек, маҳаллий аҳоли вакиллари ва дўкон ходимлари ҳам жароҳат олган. Улар маҳаллий касалхонага олиб кетилган.

Арканзас штати полицияси хабарига кўра, Ню-Эдинбургда яшовчи Травис Посейга учта қотиллик ҳужуми бўйича айблов қўйилиши кутилмоқда. Айбланувчи олдин ҳам штатнинг бир қанча ҳудудларида шу каби жиноятларни содир этган ва яширинишга эришган.

Травий Посей отишмада олган жароҳати ортидан аввалига штат касалхонасига олиб келинган. Шифокорлар унинг ҳаёт учун хавфли бўлмаган жароҳатлар олганини маълум қилишган. Тиббий кўрикдан сўнг у Уачита ҳибсхонасига олиб кетилган.

Қуролли зўравонлик архиви маълумотларига кўра, 2024 йилда Қўшма Штатларда камида 234 та оммавий қотиллик содир этилган. Оммавий қотиллик тушунчаси АҚШда тўрт ва ундан ортиқ шахсни ўлдириш ҳолатига нисбатан ишлатилади.

21-22 июнь кунларининг ўзида мамлакат миқёсида 21 та оммавий отишма кузатилган. Штатларда полиция тартиботи ва назорати кучайтирилган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » АҚШда озиқ-овқат дўконида содир бўлган отишма оқибатида 3 киши ҳалок бўлди
ePN