date
views 165

Исроил қирувчи самолётлари Ғазодаги ҲАМАСнинг иккита ҳарбий объектига ҳужум қилди

Исроил қирувчи самолётлари Ғазодаги ҲАМАСнинг иккита ҳарбий объектига ҳужум қилди
Фото: Google Images
Исроил қирувчи самолётлари Ғазо шаҳри ҳудудида ҲАМАС ҳаракатининг иккита ҳарбий объектига ҳужум қилди. Бу ҳақда The Times of Israel армия матбуот хизматига асосланиб хабар берди.

Бир мунча вақт олдин Исроил армияси Ғазо шаҳри ҳудудидаги ҲАМАСнинг иккита ҳарбий объектига ҳужум қилди”, — дейилади матбуот хизмати хабарида.

Аввалроқ Исроилнинг Халқаро Қизил Хоч қўмитаси идорасига ҳужум уюштириши оқибатида 22 киши ҳалок бўлгани хабар берилганди.

Манбада айтилишича, Исроил қўмита биносида ҲАМАС аскарлари яширинганини сабаб қилиб, унга ҳужум уюштирган. Оқибатда унда бошпана сақлаб келаётган тинч аҳоли вакиллари ҳужумда ҳалок бўлган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Исроил қирувчи самолётлари Ғазодаги ҲАМАСнинг иккита ҳарбий объектига ҳужум қилди