Астраханда гиёҳванд моддалардан оммавий заҳарланиш иши бўйича айбланган ўзбекистонлик 20 йилга қамалди

1 дақиқа ўқиш112
Астраханда гиёҳванд моддалардан оммавий заҳарланиш иши бўйича айбланган ўзбекистонлик 20 йилга қамалди
Фото: “РИА Новости”
Астраханда Ўзбекистон фуқароси гиёҳванд моддалардан оммавий заҳарланиш иши бўйича айбдор деб топилиб, 20 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Бу ҳақда Киров суди берган маълумотга асосланиб, “РИА Новости” нашри хабар берди.

Киров суди Ўзбекистон фуқаросини ўтган йилнинг кузида юз берган гиёҳванд моддалардан оммавий заҳарланиш ҳолати бўйича айбдор деб топган. Айбланувчига нисбатан узоқ муддатга қаттиқ тартибли колонияда озодликдан маҳрум қилиш жазосини ўташ ҳукми чиқарилган.

Россия Федерацияси Тергов қўмитасининг Астрахан вилояти бўйича тергов бошқармаси матбуот хизмати айбланувчи ва унинг шериклари ҳақида маълумот тақдим этган. Ҳукм чиқарилган ўзбекистонлик шахс 23 ёшда экани айтилган.

“Тўпланган далиллар суд томонидан 23 ёшли Ўзбекистон Республикаси фуқаросини Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 228-1-моддаси 4-қисмида келтирилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топди. Айбланувчи ушбу бандда келтирилган гиёҳванд моддаларни уюшган гуруҳ томонидан кўп миқдорда сотиш, шунингдек, Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 109-моддаси 3-қисмида келтирилган эҳтиётсизлик оқибатида икки ёки ундан ортиқ шахснинг ўлимига сабаб бўлиши, жиноят кодексининг 118-моддаси 1-қисмида назарда тутилган эҳтиётсизлик туфайли саломатликка жиддий зарар етказиш бандлари бўйича жавобгар деб белгиланган”, дейилади суд хабарида.

Маълумот ўрнида, 2023 йилнинг ноябрь ойида 14 фуқаро оғир заҳарланиш белгилари билан Астрахан касалхоналарига олиб келинган. Беморларнинг 3 нафари гиёҳванд моддалардан заҳарланиш оқибатида вафот этган. Бир кишининг соғлиғига жиддий зарар етказилган.

Россия Федерацияси Тергов қўмитасининг вилоят бўйича матбуот хизмати хабарига кўра, маҳкум гиёҳванд моддаларни ноқонуний тарзда интернет орқали сотиб олган. Айбланувчи наркотик моддани эҳтиётсизлик оқибатида кучли синтетик модда билан аралаштириб юборган. Бу воситани сотиб олганларнинг барчасида саломатлик билан боғлиқ жиддий муаммолар юзага келган. Эркакнинг яшаш жойида тинтув ўтказилганда 300 грамм миқдорида гиёҳвандлик моддаси топилган.

Йигит наркотик модда савдоси билан шуғулланадиган гуруҳ аъзоси бўлгани аниқланган. Гуруҳнинг қолган аъзоларига нисбатан жиноят иши алоҳида процесга ажратилган.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?