![Тимур Кападзе олимпия шаҳарчасидаги муаммолар ҳақида гапирди](/uploads/posts/2024-07/x4d0c3c9556_timur-kapadze.webp.pagespeed.ic.P7Ct4Ghz-e.webp)
Ўзбекистон ОТЖ бош мураббийи Тимур Кападзе олимпия шаҳарчасида етарли даражада муаммолар борлигини маълум қилди.
Олимпиададаги шароитларга келадиган бўлсак, бу ерда қийинчиликлар етарли экан. Олимпия шаҳарчасига келганимиздан бери ҳар куни қандайдир воқеалар содир бўлмоқда. Хона масаласида, машғулотга бориб-келиш масаласида, ҳали автобус келмайди, ҳали автобуслар йўлда адашиб қолмоқда. Машғулотларга бориб-келишнинг ўзига кўп вақт сарф қилмоқдамиз. Нафақат биз, балки бошқа жамоаларда ҳам шундай муаммолар бор.
Мусобақа ташкилотчилигида озгина муаммолар борлиги кўриниб қолмоқда. Бу ерда фақат футболга тайёргарлик кўришни ўйламас экансиз. Яна бошқа масалаларни ўйлаш керак экан. Биринчи кун келганимизда бизни жойлаштиришди, бироқ эртасига бу сизларни хоналар эмас экан деб яна бўшаттиришди. Бошқа корпусга ўтадиган мураббийлар бўлди. Ўзига яраша ҳар куни қандайдир вазиятлар бўлиб турибди. Ҳаммамиз биргаликда бундай ҳолатлардан чиқишга ҳаракат қилмоқдамиз. Бироқ шу майда нарсалар ҳам ўйинга тайёргарлик олиб боришга тўсқинлик қилади.
Футбол баҳсларини бошқа шаҳарда ўтказаётган жамоалар меҳмонхонада яшашмоқда, уларда биз каби муаммолар бўлмаяпти. Олимпия шаҳарчасида яшашнинг ўзига яраша қийинчиликлари бор экан.
Юртимизнинг бошқа спортчилари билан гаплашсак, Токиода ўтган олимпиада бундан анча тартибли ўтган экан. Ўзимиз иштирок этган Осиё ўйинларида ҳам бундай ҳолатларни кўрмагандик. Нима бўлган тақдирда ҳам кейинги учрашувларга тайёргарликларни давом эттирамиз. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
![Соғлиқни сақлаш вазирлиги жазирамадан эҳтиёт бўлишга чақирди расм](/uploads/posts/2024-07/x5d68f097cc_cpfwuizw-xwahpsftbuhwxid7woiqpia.webp.pagespeed.ic.07V3FGy0tF.webp)
Соғлиқни сақлаш вазирлиги жазирамадан эҳтиёт бўлишга чақирди
![Мессини, Хавини ва мени йўқотиб, “Барса” катта хато қилди расм](/uploads/posts/2024-07/xf98ce07b56_0353558d5f402fb12a2a34d933bae248.webp.pagespeed.ic.Odsxtg6EEX.webp)
Мессини, Хавини ва мени йўқотиб, “Барса” катта хато қилди
![Наманган ҳокими хорижда ишлаётган ёшларга ўзларига мос иш ўринлари таклиф қилди расм](/uploads/posts/2024-07/x6af4933a60_nm-ksgjuhyt.webp.pagespeed.ic.wlG1sS0K8h.webp)
Наманган ҳокими хорижда ишлаётган ёшларга ўзларига мос иш ўринлари таклиф қилди
![Австрия Ўзбекистонга автомобиллар учун эҳтиёт қисмлар етказиб бериши мумкин расм](/uploads/posts/2024-07/xc6a9f7b48c_rl5scmwmhjenqcjdxsrv-1bweixgdkg1.webp.pagespeed.ic.CHOa2fxatg.webp)
Австрия Ўзбекистонга автомобиллар учун эҳтиёт қисмлар етказиб бериши мумкин
![Сардор Раҳимхонга дуч келган питон Намангандаги ҳайвонот боғига тегишли бўлиб чиқди расм](/uploads/posts/2024-07/x9d92a66ca6_669fa5ee4b45c.webp.pagespeed.ic.cJ5o3th6OU.webp)
Сардор Раҳимхонга дуч келган питон Намангандаги ҳайвонот боғига тегишли бўлиб чиқди
![Россияга мигрантлар оқими сўнгги 10 йилдаги энг паст даражага тушиб кетди расм](/uploads/posts/2024-07/x04e899646a_i9mlsvlbp_doxyysuyb2ykthfx8sd_vs.webp.pagespeed.ic.08d1he7aHd.webp)
Россияга мигрантлар оқими сўнгги 10 йилдаги энг паст даражага тушиб кетди
![Дубайда дунёдаги энг баланд меҳмонхона очилади расм](/uploads/posts/2024-07/xcc62a7c1b0_01.webp.pagespeed.ic.6EiYFye9gr.webp)
Дубайда дунёдаги энг баланд меҳмонхона очилади
![Маск: Трамп Россия ва Хитой билан иш олиб боришга қодир эканлигини исботлади расм](/uploads/posts/2024-07/x875e984dc1_5ecd57d977e0e2edae6e7cda72649.webp.pagespeed.ic.7CIPhA9Q2M.webp)
Маск: Трамп Россия ва Хитой билан иш олиб боришга қодир эканлигини исботлади