date
views 959

“Бунёдкор”нинг собиқ бош мураббийини Париж Олимпиадасида 500 минг еврога “ухлатиб” кетишди

“Бунёдкор”нинг собиқ бош мураббийини Париж Олимпиадасида 500 минг еврога “ухлатиб” кетишди
2008 йили “Бунёдкор”га бош мураббийлик қилган бразилиялик футбол юлдузи Зико Париждаги Олимпия ўйинларида ўғрилик қурбони бўлди.

Marca нашрининг маълум қилишича, Зико Парижда такси хизматидан фойдаланган ва сумкасини машинанинг орқа ўриндиғига қўйган. Бироқ унинг буюмларини ўмариб кетишган.

Ўғрилар олган сумка ичида Rolex соати, бриллиант браслет ва 2 минг евро миқдорида нақд пул бўлган. Зико умумий ҳисобда 500 минг евро зиён кўрган.

Зикодан ўғирланган нарсаларни қидиришга полиция ходимлари жалб этилди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » “Бунёдкор”нинг собиқ бош мураббийини Париж Олимпиадасида 500 минг еврога “ухлатиб” кетишди