![Эрон амалдори: “Исмоил Ҳаниянинг ўлими учун Исроил катта товон тўлайди”](/uploads/posts/2024-07/x34dc980bd0_photo_2024-07-31_12-13-17-no9gojpe.webp.pagespeed.ic.S0zKfAipeZ.webp)
Фото: Tasnim
ҲАМАС сиёсий бюроси раҳбари Исмоил Ҳания ўлимига олиб келган террор хуружини учун Исроил катта товон тўлайди. Бу ҳақда Эрон Сиёсий мақсадга мувофиқликни аниқлаш кенгаши аъзоси Муҳсин Ризоий хабар берди.
“Исмоил Ҳания шаҳидлиги муносабати билан Фаластин халқига ҳамдардлик билдираман... Исроил унинг ўлими учун катта товон тўлайди. Бу Тель-Авивнинг жиноий тўдаси томонидан фаластинлик аёллар, болалар ва қарияларни ўлдириш, инсон ҳуқуқларини поймол қилиш ва халқ етакчиларига қарши суиқасдлар орқали халқаро ҳуқуқ ва қонунларини бузиш борасидаги яна бир далилдир”, дейди у.
Эрон Ташқи ишлар вазирлиги Исмоил Ҳаниянинг ўлдирилишига муносабат билдирди ва унинг қони беҳуда кетмаслигини айтди.
“Ҳания бутун умри давомида муқаддас Қуддусни озод қилиш учун Исроил режимига қарши курашган жангчи эди”, деди вазирлик матбуот котиби Носир Канаани. У ҳолат юзасидан Ислом Республикасининг тегишли ташкилотлари томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилаётганини айтди.
ҲАМАС сиёсий етакчиси ўлими
ҲАМАС сиёсий бюроси раҳбари Исмоил Ҳания Теҳрондаги қароргоҳига қилинган ҳужум оқибатида ҳалок бўлди. У билан бирга тансоқчиси ҳам вафот этган. ҲАМАС ва Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси ҳужумни тасдиқлаб, Исмоил Ҳания Исроил ҳужуми оқибатида ҳалок бўлганини билдирди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
![«Адашмайдиган прогнозчи» АҚШ президентлиги сайловида ким ютишини айтди расм](/uploads/posts/2024-07/x9a28c7f3e0_920__95_3136414761.webp.pagespeed.ic.7E_rMVyGaS.webp)
«Адашмайдиган прогнозчи» АҚШ президентлиги сайловида ким ютишини айтди
![Туркия ТИВ: Нетаньяхунинг ҳаёти ўз жонига қасд қилган Гитлерники каби тугайди расм](/uploads/posts/2024-07/xaa37fac0eb_photo_2024-07-29_13-00-02-nuz0dhgj.webp.pagespeed.ic.6o00GivtZV.webp)
Туркия ТИВ: Нетаньяхунинг ҳаёти ўз жонига қасд қилган Гитлерники каби тугайди
![Париж-2024. Бугун иштирок этадиган спортчиларимиз билан танишинг расм](/uploads/posts/2024-07/x636c790f4d_483f5c4aec5c7a2c661f9e96c86a221d.webp.pagespeed.ic.ttKj8HDIRW.webp)
Париж-2024. Бугун иштирок этадиган спортчиларимиз билан танишинг
![Ўйиннинг охиригача бир хилликдан воз кечмаган термамиз ва турнирни нари-бери ёритаётган ЎФА расм](/uploads/posts/2024-07/xb32fc26dec_01.webp.pagespeed.ic.-ak9djxziL.webp)
Ўйиннинг охиригача бир хилликдан воз кечмаган термамиз ва турнирни нари-бери ёритаётган ЎФА
![«Ҳизбуллоҳ» Исроилнинг 3 ҳарбий базасига ҳужум қилганини билдирди расм](/uploads/posts/2024-07/x74bc1868a8_ucltw2uzkemnlvoa1ykpprn4xgd5rqmg.webp.pagespeed.ic.NkxlFgYb74.webp)
«Ҳизбуллоҳ» Исроилнинг 3 ҳарбий базасига ҳужум қилганини билдирди
![Шри-Ланка ҳукумати мусулмонлардан узр сўради расм](/uploads/posts/2024-07/xf110907f68_920__95_3554928668.webp.pagespeed.ic.drjStLlOyc.webp)
Шри-Ланка ҳукумати мусулмонлардан узр сўради
![Эрдўғаннинг Исроилга таҳдиди қанчалик жиддий? расм](/uploads/posts/2024-07/xc218c4acb5_xzzvw6lf7hlo0t1crik-ral0nir9wbyi_medium.webp.pagespeed.ic.0AAxOELwGG.webp)
Эрдўғаннинг Исроилга таҳдиди қанчалик жиддий?
![Аббос Файзуллаев: "Олимпиадага ҳеч ким мағлубиятга учраймиз ёки гуруҳда қолиб кетамиз деган мақсадда келмайди" расм](/uploads/posts/2024-07/x20a03a2364_797650_680.webp.pagespeed.ic.TvmYL4mUk2.webp)
Аббос Файзуллаев: "Олимпиадага ҳеч ким мағлубиятга учраймиз ёки гуруҳда қолиб кетамиз деган мақсадда келмайди"