09:56 / 01.08.2024
56

БМТ Яқин Шарқдаги йирик уруш хавфи ҳақида огоҳлантирди

БМТ Яқин Шарқдаги йирик уруш хавфи ҳақида огоҳлантирди
Фото: Reuters
«Байрут жануби ва Теҳрондаги ҳужумлар барча саъй-ҳаракатлар Ғазода ўт очишни тўхтатиш ва Исроил-Ливан чегарасида тинчлик ўрнатишга йўналтирилиши керак бўлган бир пайтда хавфли кучайишдан далолат беради», деди унинг вакили Стефан Дюжаррик 31 июл, чоршанба куни. Унинг сўзларига кўра, Гутерриш манфаатдор томонларни «барча учун узоқ муддатли тинчлик ва барқарорлик ўрнатиш мақсадида минтақадаги кескинликни юмшатишда фаол ҳаракат қилишга» чақирди.

Дипломатик ҳаракатларга чақириқ

Япониянинг БМТдаги доимий вакили ўринбосари Митсуко Шино Яқин Шарқда йирик ҳарбий можаронинг олдини олиш учун халқаро саъй-ҳаракатларга чақирди. «Биз минтақа кенг кўламли уруш ёқасида турганидан ташвишдамиз», деди у.

Ўз навбатида, Хитойнинг БМТдаги доимий вакили Фу Цун Ғазода ўт очишни тўхтатиш келишувига эриша олинмагани зиддиятнинг кучайишига сабаб бўлмоқда, деб ҳисоблайди. Кўпроқ таъсирга эга бўлган давлатлар кўпроқ босим ўтказиши ва Ғазодаги уруш алангасини ўчириш учун янада ғайратли ишлаши керак, деди у.

Британиянинг БМТдаги доимий вакили Барбара Вудворд Ғазода зудлик билан ўт очишни тўхтатишга чақириб, тинчланиш ва вазминликка чақирди. Исроил ва ҲАМАС хавфсиз Исроил ва суверен Фаластин давлати билан икки давлат қарорига олиб келадиган тинчлик жараёнига содиқликларини янгилашлари керак, деди у. «Тинчлик сари йўл дипломатик музокаралар орқали бўлиши керак. Узоқ муддатли тинчлик бомба ва ўқлардан келиб чиқмайди», - деди Вудворд.

Россия вакили: Яқин Шарқ минтақавий уруш ёқасида

Хитой, Россия, Туркия ва бошқалар Ҳания ўлдирилишини қоралади ва Эроннинг БМТдаги вакили буни террорчилик ҳаракати деб атади. Россия Федерациясининг БМТдаги доимий вакили биринчи ўринбосари Дмитрий Полянский сўзларига кўра, бу қотиллик «биринчи навбатда, ҲАМАС ва Исроил ўртасидаги Ғазода ўт очишни тўхтатишга қаратилган воситачилик музокараларига жиддий зарба бўлади». «Машҳур сиёсий ва ҳарбий арбобларни мақсадли ўлдиришнинг шафқатсиз амалиёти Яқин Шарқни минтақавий уруш ёқасига қўяди», - деди у.

Шу билан бирга, АҚШ, Британия ва Франция Эроннинг минтақадаги беқарорлаштирувчи иштирокчиларни қўллаб-қувватлаётгани ҳақидаги саволни ўртага қўйди. АҚШ БМТдаги вакили ўринбосари Роберт Вуд Хавфсизлик кенгашининг Эронга таъсири бўлган аъзоларини «Исроил ва бошқа иштирокчиларга қарши прокси можаро кучайишини тўхтатиш учун унга босимни оширишга» чақирди.

Эрон ва Исроил бир-бирига қарши БМТ санкцияларини талаб қилмоқда

Эроннинг БМТдаги доимий вакили Амир Саид Иравоний айтишича, Теҳрон доимий равишда максимал даражада вазминликни қўллаган, аммо қатъий жавоб бериш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади. У Хавфсизлик кенгашини Исроилни қоралаб, уни санкциялар билан жазолашга чақирди.

Исроилнинг БМТдаги вакили ўринбосари Жонатан Миллер БМТ Хавфсизлик кенгашини Эронни минтақавий терроризмни қўллаб-қувватлаётгани учун қоралашга ва Теҳронга қарши санкцияларни кучайтиришга чақирди.

ҲАМАС сиёсий бюроси раҳбари Исмоил Ҳания чоршанба куни эрталаб Теҳронда ўлдирилди. ҲАМАС бунда Исроилни айблади. Исроил унинг ўлими учун жавобгарликни ўз зиммасига олмади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » БМТ Яқин Шарқдаги йирик уруш хавфи ҳақида огоҳлантирди