Фото: Anadolu Agency
Исроил молия вазири Бецалел Смотрич, унинг фикрича, Ғазо секторига инсонпарварлик ёрдами оқимини тўсиб қўйиш, ҳатто 2 миллион тинч аҳолининг очликдан ўлимига олиб келса ҳам, «асосли» эканлигини айтди.
Провокацион баёнотлар билан танилган Смотрич Исроилнинг «Исраэл Хайом» (Israel Hayom) телекомпанияси томонидан уюштирилган конференцияда Фаластин эксклавига инсонпарварлик ёрдамини тўсиб қўйиш зарурлиги ҳақида гапирди, деб ёзади The Times of Israel ахборот сайти.
Вазирнинг фикрича, Исроилнинг шиддатли ҳужумлари ва инсонпарварлик ёрдамлари блокадаси туфайли бир неча ой давомида тўйиб овқатланмаслик ва очликдан азоб чекаётган барча ғазоликларнинг ўлими «адолатлидир».
«Ҳозирги глобал воқеликда биз урушни назорат қила олмаймиз. Асирга олинганлар қайтиб келгунига қадар ҳеч ким 2 миллион тинч аҳолининг очликдан ўлишига йўл қўймайди, ҳатто бу асосли бўлса ҳам», — деди Смотрич.
Идора раҳбари халқаро ҳамжамият минтақага гуманитар ёрдам етказилишига тўсқинлик қилишига йўл қўймаслигини айтди. Шунингдек, у Ғазо секторига ҳужумларни давом эттириш учун Исроилга халқаро қонунийлик кераклигини таъкидлади.
Смотрич Исроил Ғазо секторининг бутун ҳудуди устидан назоратни таъминлаши кераклигини қўшимча қилди.
2023 йил 7 октябрдан бери Исроилнинг Ғазо секторида давом этаётган ҳужумлари натижасида 39 583 киши, жумладан 10 980 аёл ва камида 16 314 бола ҳалок бўлди, яна 91 398 нафари яраланди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ ҳудудларни қандай қўлга киритган эди?
Трамп билан Украина бўйича музокараларда Путин нималар талаб қилиши айтилди
Трамп Исроил ва ҲАМАС ўртасида келишувга эришилганини эълон қилди
Хитой Байденни иккиюзламачиликда айблаб, санкцияларга жавоб қайтаришга ваъда берди
Лос-Анжелесда “ўта хавфли вазият” эълон қилинди
Исроил ҲАМАС билан келишувга эришганини рад этди