11:13 / 09.08.2024
116

АҚШнинг F-22 қирувчи самолётлари эскадрони Эрон ҳужумига қарши туриш учун Исроилга етиб келди

АҚШнинг F-22 қирувчи самолётлари эскадрони Эрон ҳужумига қарши туриш учун Исроилга етиб келди
Фото: Centcом
АҚШнинг F-22 қирувчи самолётлари гуруҳи 8 август куни Яқин Шарққа етиб келган. Бу ҳақда АҚШ Марказий қўмондонлиги тарқатган маълумотга асосланиб, Anadolu нашри хабар берди.

Манбада айтилишича, АҚШ ўз самолётларини Эрон ёки унинг иттифоқчилари томонидан умумий эскалация бошланишига қарши туриш учун жўнатган. Тель-Авив атрофида фавқулодда вазият содир бўлган тақдирда АҚШ самолётлари Исроил осмонини ҳимоя қилиши айтилган.

F-22 самолётлари Эрон ёки унинг ишончли вакиллари томонидан минтақавий кучайиш эҳтимолини юмшатиш учун Яқин Шарқдаги АҚШ кучларини позициясини ўзгартириш дастурининг бир қисмидир. ,Мақсад уруш бошлаш эмас, балки кучларни мувозанатлаштириш орқали урушнинг олдини олиш”, дейилади АҚШ Марказий қўмондонлиги баёнотида.

31 июль куни Эрон пойтахти Теҳронда ҲАМАС сиёсий бюроси раҳбари Исмоил Ҳаниянинг ўлдирилиши ва Исроил томонидан Байрутда “Ҳизбуллоҳ”нинг юқори мартабали қўмондони Фуад Шукрнинг йўқ қилиниши Яқин Шарқда кескинликни авжига чиқарди. Қуролланиш ва ҳужум ҳақидаги даъволар кучайди. Бундай хавфли вазиятда эса АҚШ Яқин Шарққа ҳарбий қисмлар жўната бошлади.

Эрон ва “Ҳизбуллоҳ” Исмоил Ҳания ҳамда Фуад Шукр ўлими учун қасос олинишини айтган. Икки томон ҳам уюштирилган ҳужумларда Исроилнинг “Моссад” айғоқчилик хизматини айблаган. Исроил айбловларни расман тан олмаган.

Вашингтон айни пайтда уруш ваҳимаси остида Исроил мудофаасини кучайтиришда давом этмоқда. Ҳозирга қадар кўплаб ҳарбий кемалар, қуруқлик техникаси, ўрта масофали ракеталар Исроил атрофига жойлаштирилган. АҚШ Давлат департаменти Яқин Шарқ ҳукуматлари билан боғланиб, кескинликка интилишдан қочишга, сиёсий ваҳима кўтармасликка чақирган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » АҚШнинг F-22 қирувчи самолётлари эскадрони Эрон ҳужумига қарши туриш учун Исроилга етиб келди