64
Арманистон АҚШга атом энергиясидан тинч мақсадларда фойдаланиш бўйича ҳамкорлик сўровини юборди
Фото: Getty Images
АҚШ давлат департаментининг хабар беришича, мамлакат расмийлари Арманистоннинг ядровий соҳадаги ҳамкорлик бўйича “123-келишув”га қўшилиш ҳақидаги аризасини ўрганмоқда.
Агар сўров тасдиқланса, Ереван атом электр станцияларини лойиҳалаш ва қуриш учун Америка технологияларини олади.
“АҚШ ҳукумати музокара тафсилотларини ошкор этмайди, бироқ айтиш мумкинки, давлат департаменти Арманистоннинг “123-келишув”га қўшилиш сўровига муносиб эътибор қаратмоқда. Қўшма Штатлар Арманистон билан фуқаролик ядровий ҳамкорликни чуқурлаштириш имкониятини олқишлайди”, дейилади давлат департаменти изоҳида.
2023 йил ноябрда Арманистон бош вазири Никол Пашинян мамлакатда СССРда қурилган Мецамор АЭС ўрнида янги атом электр станцияси пайдо бўлиши кераклигини айтган эди. Пашинянга кўра, Ереван бу масалада Москва, Вашингтон ва Сеул билан музокаралар олиб борган.
“123-келишув” АҚШ Ядро энергияси тўғрисидаги қонунининг 123-бўлими шарафига номланган бўлиб, тегишли таъминот учун тинч ядровий ҳамкорлик шартномасини талаб қилади. Ҳужжат техник алмашинувлар, қўшма илмий тадқиқотлар ва ҳимоя чоралари бўйича муҳокамалар учун асос яратади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Адвокат: Жанубий Корея президенти ўз хавфсизлиги учун хавотирда
Трампнинг маслаҳатчиси Путин билан учрашувга тайёргарлик бошланганини айтди
Эрон янги камикадзе-дрон яратди
Ҳабиб Нурмагомедов АҚШда стюардесса билан тортишгани учун самолётдан тушириб юборилди
Ўзбекистон делегацияси Ҳаж ва умра вазирлиги вакиллари билан учрашди
Асирликдаги КХДР ҳарбийлари катта йўқотишга учрашганини айтишди
Ғарбда Россия бўйича НАТОга шошилинч мурожаат қилишди
Дубайда эстониялик дорбоз икки осмонўпар бино орасидан ўтди