Фото: курсив.медиа
Қозоғистонда 6639 та онлайн казино ва букмекерлар блокланди. Бу ҳақда мамлакат Туризм ва спорт вазирлиги хабар берди.
Хабарга кўра, яна 1237 та интернет ресурслар фаолияти қайта кўриб чиқилмоқда. Бундай сайтларни аниқлашда Бош прокуратура, Молиявий мониторинг агентлиги ва Ички ишлар вазирлиги ҳам иштирок этмоқда.
Бундан ташқари, Қозоғистонда йил бошидан буён ноқонуний лотереялар ташкилотчиларига нисбатан 103 та маъмурий баённомалар тузилган. Судлар томонидан 48 нафар фуқаро жавобгарликка тортилган.
“Вазирлик фуқароларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва онлайн хизматлар бозорида тартибни сақлаш мақсадида ушбу соҳалардаги ноқонуний хатти-ҳаракатларни назорат қилиш ва бартараф этишда давом этади”, дейилади вазирлик баёнотида.
Аввалроқ Қозоғистонда давлат хизматчилари, ҳарбийлар, ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва махсус идоралар ходимларига қимор ўйнаш ва унга пул тикиш тақиқланиши мумкинлиги ҳақида хабар берилган эди.
Туризм ва спорт вазирлигида тегишли петицияни кўриб чиқиш бўйича ишчи гуруҳ йиғилиши бўлиб ўтган. Вазирлик раҳбари Мирас Тулебоев тақиқни назарда тутувчи петицияни 50 минг киши имзолагани, кодексга кўра, вазирлик 40 кун ичида тегишли қарор қабул қилиши кераклигини айтган.
Вазирлик аллақачон қимор бизнесида давлат назоратини кучайтиришни, шунингдек, давлат аппаратида гиёҳвандликнинг олдини олиш бўйича ишларни бошлаб юборганини маълум қилган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди