06:10 / 10.09.2024
30

АҚШда оздирувчи дори воситалари 162 нафар инсоннинг умрига зомин бўлди

АҚШда оздирувчи дори воситалари 162 нафар инсоннинг умрига зомин бўлди
Фото: Shutterstock
Вазн йўқотиш учун ишлатиладиган диабетга қарши дори “Ozempic” ва бошқа шунга ўхшаш тез вазн йўқотиш учун қабул қилинадиган дори воситалари 2018 йилдан бери АҚШда 162 нафар кишининг ўлимига сабаб бўлди.

Daily Mail’нинг аниқлик киритишича, ўлимларнинг камида биттаси тўғридан тўғри инъексия туфайли содир бўлганлиги ҳали исботланмаган. Бироқ, экспертларнинг таъкидлашича, ўлим статистикасида бундай дорилар муҳим рол ўйнаган ҳолатларни аниқлаган. Хусусан, дори қабул қилгач, қайт қилган вақтида бўғилиб вафот этган икки кишининг ўлим ҳолати ҳам қайд этилган.

Умуман олганда, 2023—2024 йилларда вазн йўқотишда ёрдам берувчи дори воситаларидан ўлим ҳолатлари бир неча баробарга кўпайган: 2022 йилда 18 та, 2023 йилда 58 та, 2024 йилнинг биринчи ярмида эса 57 та ҳолат қайд этилган”, дея қўшимча қилган нашр.

CNN яқинда ўтказилган тадқиқотга таяниб, “Ozempic”ни қабул қилган одамларда ўз жонига қасд қилиш фикри 45 фоизга кўпроқ эканлигини маълум қилган эди.

“Ozempic” препарати дастлаб II тоифа диабетга чалинган одамларга қонидаги шакар даражасини тартибга солишга ёрдам берадиган гормон сифатида аниқланган. Бироқ, иштаҳани назорат қилиш учун мияга таъсир қилиши аниқлангандан сўнг, у вазн йўқотиш учун ишлатила бошланган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » АҚШда оздирувчи дори воситалари 162 нафар инсоннинг умрига зомин бўлди