23:22 / 10.09.2024
85

АҚШда фермер қимматбаҳо метеоритни 30 йил эшик тиргаги сифатида ишлатиб келгани маълум бўлди

АҚШда фермер қимматбаҳо метеоритни 30 йил эшик тиргаги сифатида ишлатиб келгани маълум бўлди
Фото: Central Michigan University
АҚШнинг Мичиган штатида фермер 100 минг долларлик метеоритни 30 йил давомида эшик тиргаги сифатида ишлатиб келганини билиб қолди. Космик жисм Ерга 1930 йилларда қулаган, деб хабар бермоқда LADBible нашри Марказий Мичиган университети сайтига таяниб.

Фермер Девид Мазурекнинг айтишича, тош унинг қўлига 1988 йилда ер участкасини сотиб олганда ўтган. Ферманинг аввалги эгаси 1930 йилларда метеоритнинг қулашига гувоҳ бўлганини маълум қилган. У тошни сақлаб қолган ва участкага қўшиб янги эгасига берган.

Шу пайтгача метеорит эшик тиргаги сифатида ишлатиб келинган. Яқинда Мазурек тошни баҳолаш учун Марказий Мичиган университетига олиб борди. Геология кафедраси ўқитувчиси Монализа Сирбеску метеоритнинг 88 фоизи темир ва 12 фоизи никелдан ташкил топганини ҳамда унинг қиймати тахминан 100 минг доллар эканини аниқлади.

Бу ҳам молиявий, ҳам илмий жиҳатдан энг қимматбаҳо намуна. У Қуёш тизимининг бир бўлаги”, — деди Сирбеску.

Тошнинг вазни 10 килограммдан бироз ортиқ. У Мичиганда топилган метеоритлар орасида катталиги бўйича олтинчи ўринга чиқди. Энди Мазурек бу тошни сотиб, ундан тушган маблағнинг бир қисмини университетга хайрия қилишни режалаштирмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » АҚШда фермер қимматбаҳо метеоритни 30 йил эшик тиргаги сифатида ишлатиб келгани маълум бўлди