Фото: kremlin.ru
Россия президенти Владимир Путин Туркияга сафари учун самолётига қирувчи учоқлар ҳамроҳлик қилишини талаб қилди. Бу ҳақда вазиятдан хабардор манбаларга таяниб, Middle East Eyе хабар берди.
Манбаларга кўра, Путин Украина унинг самолётига парвоз йўналишида ҳужум қилиш эҳтимолидан хавотирда. Россия ҳарбий самолётлари ҳимоясида Туркияга учишни хоҳлайди. Айнан шу сабабли Россия президентининг Анқарага ташрифи кечиктирилгани айтилмоқда.
Москванинг талабини бажариш қийин, чунки Туркияда НАТОнинг ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари мавжуд бўлиб, улар Россия қирувчиларини душман нишони сифатида қабул қилиши мумкин. Музокаралар билан таниш бўлган манбанинг аниқлик киритишича, Туркия Путиннинг ташрифи учун ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларини ўчириш ёки ўзгартиришни режалаштирмаяпти.
Сўнгги муҳокамаларда Россия президентининг октябрь ойининг биринчи ҳафтасида келиши эҳтимоли кўриб чиқилган, бироқ янги талаблар воқеаларнинг бундай ривожланишини имконсиз қилиб қўймоқда. Путин охирги марта Анқарага 2014 йилда ташриф буюрган.
“Туркия ҳукумати хорижий давлат раҳбарларига хайрихоҳлик белгиси сифатида кузатиб бориш учун қирувчи самолётлар юбориши мумкин. Шундай бўлса-да, хорижий давлат раҳбарлари ўзларининг қирувчи самолётларини олиб келишни сўраган бирорта ҳолатни эслай олмайман”, дея изоҳ берди Middle East Eyе суҳбатдоши.
Бундан ташқари, Россия расмий вакиллари меҳмонхоналардан норозилик билдирмоқда, чунки Анқарадаги учта йирик меҳмонхона Америка компанияларига тегишли. Нашр манбаларининг маълум қилишича, Россияда бундай меҳмонхоналар Путин учун хавфсиз эмас деб ҳисобланмоқда. Уларнинг айтишича, Россия президенти учун давлат меҳмон уйини тақдим этиш масаласи кўтарилган. Хорижга парвозлар вақтида Путинга қирувчи самолётлар мунтазам ҳамроҳлик қилмоқда. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди