Фото: Bloomberg
Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков АҚШда ички сиёсий кураш воситаларидан бири сифатида фойдаланилаётган Россия президенти Владимир Путин номини тинч қўйишга чақирди.
“Путин фамилияси, таъбир жоиз бўлса, Қўшма Штатларнинг ички сиёсий курашидаги воситалардан бири сифатида қўлланади, бу бизга ҳақиқатан ҳам ёқмайди ва улар президент номини тинч қўйишларига умид қиламиз”, деди Песков журналистларга.
Песковнинг айтишича, Кремль мунозарани Москва вақти билан кечаси бўлиб ўтгани учун кузатиб бора олмаган.
“Аммо эрталаб, албатта, биз ушбу мунозаралар давомида айтилган турли баёнотлар билан янги хабарларни кўрдик”, дея қўшимча қилган у.
Жорий йилнинг 11 сентябрга ўтар кечаси Филаделфияда АҚШ президентлигига номзодлар – демократ Камала Ҳаррис ва республикачи Дональд Трамп ўртасида теледебат бўлиб ўтди. Баҳс АBC телеканали томонидан ташкил этилди. Сайлов 5 ноябрь куни бўлиб ўтиши кутилмоқда.
Дебат давомида Путин фамилияси 12 марта, хусусан, саккиз марта Трамп ва тўрт марта Ҳаррис томонидан тилга олинган. Бундан ташқари, Трамп ва Ҳаррис Россия ҳамда Украина ҳақида 11 марта гапирган.
Дебат чоғида бошқа масалалар қатори Украинадаги можаро ҳам муҳокама қилинган. Трамп ғалаба қозонса, у ердаги жанговар ҳаракатларни тўхтатишга яна бир бор ваъда берган. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди