
Фото: SCMP
Хитой Халқ-озодлик армияси (ХХОА) янги авлод палубали қирувчи самолётини синовдан ўтказишни бошлади. Бу ҳақда мамлакат Марказий телевиденияси эфирида ҳарбий учувчи Чжан Найган маълум қилди.
Маълумотларга кўра, Хитой J-31 ёки J-35 номини олган палубали қирувчи самолётни яратиш устида иш олиб бормоқда. У ўзининг илк парвозини 2012 йилда амалга оширган Хитойдаги иккиталик оғир двигателга эга бешинчи авлод FC-35 нинг модификация вариантларидан бири ҳисобланади.
Айни вақтда мамлакат армиясининг асосий палубали қирувчи самолёти J-15 бўлиб, у ҳам Хитой томонидан яратилган ва Украинанинг Су-33 ҳаво кемаси прототип сифатида олинган.
Маълумотлар сир эканига қарамай, ҳарбий таҳлилчиларнинг ҳисоблашича, қирувчи самолёт кема палубасига жойлаша оладиган янги авлод ҳаво кемасидир. «Кўринмас» қирувчи самолётнинг суратлари Хитойдаги қуролларга оид янгиликларни ёритишга ихтисослашган сайтларда пайдо бўлиши J-35 фойдаланишга деярли тайёр эканидан далолат беради.
Аввалроқ Тайван Миллий мудофаа вазирлиги Хитойга тегишли жами 27 та учиш аппарати, жумладан, J-16 қирувчилари, KJ-500 радиолокацион кузатув самолётлари, шунингдек, учувчисиз бошқариладиган учиш аппаратлари оролга яқинлашганини қайд этганди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар