Фото: The Jerusalem Post
Исроил мудофаа кучлари Ливандан 40 га яқин ракета учирилганини маълум қилди. Бу ҳақда армия матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Юқори Галилия ва шимолий Голан тепаликлари ҳужумга учраган. Ракеталарнинг бир қисми тутиб олинган, снарядларнинг бир қисми очиқ жойларга тушган. Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жароҳатланмаган ва ҳалок бўлмаган. Ракета хавфи ҳақида огоҳлантирувчи тревога сигнали маҳаллий вақт билан 08:20 да янграган.
Юқори Галилияда портловчи моддалар билан тўлдирилган дрон топилган, у Ливан ҳудудидан учирилган. Авиатехника Исроилнинг энг шимолий шаҳри Метулада қулаб тушган. Жабрланганлар ва вайронгарчиликлар қайд этилмаган. Ҳужум учун жавобгарликни Ливаннинг “Ҳизбуллоҳ” гуруҳи ўз зиммасига олган.
Шунингдек, 15 сентябрь куни Исроил марказига Ямандан ракеталар учирилган ва у очиқ майдонга қулаган. Яман ҳусийлари матбуот хизмати раҳбари ўринбосари Амир Насриддин воқеани “бошланиш” деб атаган. У ракета “гипертовуш тезлигига эришгани” ва 11 дақиқада 2040 километр масофани босиб ўтганини таъкидлаган.
Исроил расмийларининг таъкидлашича, ҳарбийлар ракетани Arrow узоқ масофали мудофаа тизими ва “Темир гумбаз” ёрдамида уриб туширишга уринган. Ракета бўлаклари Кфар Даниэль яқинидаги Бен Шемен ўрмонининг очиқ жойларига, шунингдек, Модиина ҳудудидаги темир йўл станциясига тушган. Қурбонлар ва жиддий вайроналар ҳақида хабар берилмаган.
Footage showing what appears to be several attempted Interceptions by the Israeli Air Defense Array, of the Medium-Range Ballistic Missile launched from Yemen against Central Israel. pic.twitter.com/7GgEQgGSmr
— OSINTdefender (@sentdefender) September 15, 2024
“Бизга ҳужум қилган ҳар қандай одам бизнинг зарбамиздан қутула олмайди. ҲАМАС буни аллақачон бошдан кечирган”, дея муносабат билдирган Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди