Фото: Vogue
Буюк Британия бош вазири Кир Стармер рафиқаси Викторияга молиявий донори томонидан берилган совғаларни декларация қилмагани учун тергов хавфи остида. Бу ҳақда The Times хабар берди.
Гап Виктория Стармерга осиёлик медиа-магнат, Лордлар палатаси аъзоси Воҳид Алли томонидан берилган совғалар ҳақида кетмоқда.
“Бош вазир мултимиллионер бизнесмен ва ўз партиясининг донори хотинига қиммат кийим сотиб олаётганини декларация қилмай, парламент режаларини бузди”, дейилади хабарда.
Донор Воҳид Алли мамлакатнинг юқори сиёсий синфи билан яқиндан таниш. У Endemol Shine Group, ITV Studios, Planet 24 ва Chorion каби бир нечта компанияларда улушларга эга. Матбуот у ҳақда кўп ёзмайди.
Фото: Getty Images / Воҳид Алли
Алли лейбористларга бўлган хайрихоҳлигини яширмаган ва Стармернинг сиёсий кампанияси пайтида очиқчасига қўллаб-қувватлаган. У сиёсатчи учун либосларга18 минг фунтдан ортиқ, қароргоҳ ва “шахсий офис” учун 20 минг фунтдан хайрия қилган. Сўнгги бир неча йил ичида у амалдаги бош вазир партиясига 500 минг фунт ажратган. Тахминан шу вақт ичида унга Даунинг-стрит 10-уйга, яъни ҳукуматнинг расмий идорасига киришга расмий рухсатнома беришган.
Стармернинг рафиқаси Аллидан шахсий харид, кийим-кечак учун пул олган. Бу совғалар янги бош вазирнинг декларацияларида ўз аксини топмаган.
Парламентарийлар учун мўлжалланган кодексга кўра, “ҳар қандай учинчи томонга тақдим этилган наф, фойда келтириши ёки йўқлигидан қатъи назар, агар у палатага аъзолик, парламент ёки сиёсий фаолият туфайли берилган бўлса, декларация қилиши керак. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар