12:19 / 19.09.2024
42

Бен Аффлек ва Жей Ло суд жараёнига тайёргарлик кўрмоқда

Бен Аффлек ва Жей Ло суд жараёнига тайёргарлик кўрмоқда
Ушбу жуфтликнинг ажрашиши ҳақида миш-мишлар бир неча ойдан бери тарқалиб келаётган эди. Бироқ Женнифер бу сафарги никоҳига нуқта қўйишга шошилмасди. Илгари қўшиқчи анча қатъий эди: олдинги муносабатларида айнан у оғриқли бўлса-да, ажралиш қарорини қабул қиларди. Унинг мухлислари билишади: агар Жей бирор нарсани қайтариб бўлмаслигини англаган бўлса, у кутмайди. Аммо Бен билан боғлиқ вазиятда у бир қарорга келолмаяпти. Чунки бунинг объектив сабаби борлиги маълум бўлди.

Жуфтликка яқин бўлган манбаларнинг сўзларига кўра, Бен Аффлек ва Женнифер Лопес тўйдан олдин никоҳ шартномаси тузмаган экан. Юлдузларнинг даражасига қараб, бунга ишониш қийин. Одатда бундай никоҳдан олдин бўлажак эр-хотин кўп саҳифали шартномалар тузишади. Аммо Аффлек ва Лопес нимагадир буни эътиборсиз қолдирган.

Дўстларининг сўзларига кўра, айнан Женнифер Лопес никоҳ шартномасини тузишда қатъий турмаган. Бу унинг тўртинчи никоҳи бўлгани учун Женнифер бу сафар ҳаммаси яхши бўлишига ишонган. Айниқса, Аффлек билан 20 йилдан бери таниш бўлганини инобатга олсак, бу вақт давомида улар бир-бирларини яхши билиб олишга улгурган. Аммо никоҳнинг биринчи йилидаёқ хонанда бу қароридан афсуслана бошлаган.

Энди уларни узоқ суд жараёни кутмоқда, чунки икки йил ичида улар бир неча ҳашаматли уйлар ва автомобилларга эга бўлишга улгурган. Албатта, Лопес ва Аффлек мол-мулкни бўлиш ҳақида келишиб олишлари мумкин, аммо сўнгги пайтларда уларнинг муносабатлари қандай кечаётганини инобатга олганда, бунга ишониш қийин.

Жей Ло ва Бен Аффлекнинг биргаликдаги энг романтик суратлари:











Бен Аффлек, Жей Ло, суд жараёни

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Бен Аффлек ва Жей Ло суд жараёнига тайёргарлик кўрмоқда