20:22 / 19.09.2024
44

Ҳиндистон Россиянинг Украинага ўқ-дори етказиб беришни тўхтатиш талабини рад этди

Ҳиндистон Россиянинг Украинага ўқ-дори етказиб беришни тўхтатиш талабини рад этди
Ҳиндистон Украина армиясига Европа Иттифоқи орқали артиллерия ўқ-дориларини юбориш орқали Украинанинг жанговар қобилиятини қўллаб-қувватлайди ва ўтган йил давомида Россиянинг ушбу таъминотни тўхтатиш ҳақидаги талабларини икки марта рад этди. Бу ҳақда Ҳиндистон ва Европа расмийларига таяниб Reuters хабар берди.

Украинага ЕИ давлатлари орқали Ҳиндистон снарядларини етказиб бериш масаласини Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров ҳиндистонлик ҳамкасби Субраҳманяма Жайшанкар билан июль ойида бўлиб ўтган учрашувда кўтарган эди. Reutersъга кўра, Лавров Жайшанкарга босим ўтказган ва Украина армиясига берилган ўқ-дориларнинг бир қисми Ҳиндистондаги давлат корхоналари томонидан ишлаб чиқарилганини таъкидлаган.

Москва Нью-Деҳлини етказиб беришни тўхтатишга кўндира олмаганига қарамай, Кремль Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Модининг июль ойидаги Россияга сафарини дўстлик ташрифи сифатида қабул қилган.

Ҳиндистон ҳукуматидаги ҳамда мудофаа саноатидаги манбаларга кўра, мамлакат Украина томонидан ишлатиладиган ўқ-дориларнинг жуда оз миқдорини ишлаб чиқаради. Маълум бўлишича, гап Киев уруш бошланганидан кейин олган қуролларнинг умумий миқдорининг 1 фоиздан камроғи ҳақида кетмоқда.

Reuters томонидан кўрилган божхона маълумотларига кўра, Ҳиндистондан ЕИга артиллерия снарядлари экспорти бир йилдан ортиқ давом этмоқда. Жумладан, 155 мм калибрли кучли портловчи снарядлар, 120 ва 125 мм калибрли ўқ-дорилар ҳамда 120 ва 125 мм калибрли миномёт снарядларини етказиб бериш ишлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ҳиндистон Россиянинг Украинага ўқ-дори етказиб беришни тўхтатиш талабини рад этди