Фото: AP Photo
Эрон тез орада Исроилга 31 июль куни Теҳронда Фаластиннинг ҲАМАС сиёсий бюроси раҳбари Исмоил Ҳанияни йўқ қилгани учун жавоб қайтаради. Бу ҳақда Эрон олий раҳнамоси Али Хоманаий идораси раҳбари Муҳаммад Муҳаммадий Голпаеганий маълум қилди.
“Сионистик режимнинг бу қадамига тез орада жавоб берилиши кутилмоқда”, дейди эронлик сиёсатчи.
Голпаягенийнинг қўшимча қилишича, “бугунги кунда душманнинг жирканч тарғиботи ҳақиқатни ёлғонга, ёлғонни эса ҳақиқатга айлантирмоқда”.
У, шунингдек, инсон ҳуқуқлари ҳимоячиларининг икки томонлама стандартларига ишора қилган. Унинг сўзларига кўра, улар “Ғазо секторида аксари аёллар ва болалар бўлган 41 минг фаластинлик шафқатсиз сионистик режим томонидан ўлдирилганда жим қараб турмоқда”.
31 июль куни Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати Эроннинг янги президенти инаугурациясида иштирок этиш учун келган Теҳрондаги қароргоҳига Исроил томонидан уюштирилган зарба натижасида ҳаракат раҳбари Исмоил Ҳания ҳалок бўлганини эълон қилганди.
Ҳаракат Ҳаниянинг ўлимида Исроил ва АҚШни айблаб, ҳужум жавобсиз қолмаслигини таъкидлаган. Пентагон раҳбари Ллойд Остин ҲАМАС сиёсий бюроси раҳбарининг ўлими ва бунга Исроилнинг алоқадорлигини изоҳламаслигини айтган. Исроил армияси Ҳаниянинг ўлдирилиши ҳақидаги ОАВнинг хабарларига жавоб бермаган. Jerusalem Post нашрига кўра, Исроил ҳукумати вазирларга ҲАМАС етакчисининг ўлдирилиши ҳақида гапирмасликни буюрган. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди