15:51 / 28.09.2024
28

Эрон президенти: "Исроилнинг Байрутга берган зарбаси жавобсиз қолмайди"

Эрон президенти: "Исроилнинг Байрутга берган зарбаси жавобсиз қолмайди"
Фото: Tasnim агентлиги
Эрон ҳукумати Ливан халқига ҳамдардлик билдириб, Исроил ҳаво кучларининг Байрут жанубидаги "Ҳизбуллоҳ"нинг ерости қароргоҳига берган зарбаси ортидан тегишли чоралар кўришини маълум қилди. Бу ҳақда Эрон Ислом Республикаси президенти Масъуд Пезешкиён маълум қилди, деб хабар беради Tasnim агентлиги.

Эрон Ислом Республикаси ҳукумати сионистларнинг сўнгги жинояти юзасидан чора кўради ва ҳар доим Ливан халқи тарафида бўлади”, - деди Эрон президенти.

Шунингдек, Эрон президенти ҳужум оқибатида ҳалок бўлган ва яраланган барча инсонларнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирди ва воқеани "уруш жинояти" деб атади.

Кеча 27 сентябрь куни Исроил мудофаа кучлари Байрутдаги “Ҳизбуллоҳ” ҳаракати марказий қароргоҳи биносига зарба берганини маълум қилди.

Бир мунча вақт олдин ҳарбий кучларимиз “Ҳизбуллоҳ” ҳаракатининг маркази бўлган қароргоҳга аниқ зарба берди, дейилади армия вакили Даниэль Ҳагарий эълон қилган баёнотда.

Исроил ҳарбийлари шу ҳафта бошида Ливандаги “Ҳизбуллоҳ”нинг нишонларига зарба бериш учун кенг кўламли операция бошлаганди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Эрон президенти: "Исроилнинг Байрутга берган зарбаси жавобсиз қолмайди"