23:48 / 28.09.2024
44

Пекин АҚШни “ягона Хитой” тамойилига қатъий амал қилишга чақирди

Пекин АҚШни “ягона Хитой” тамойилига қатъий амал қилишга чақирди
Фото: Missouri State
Қўшма Штатлар Тайван билан муносабатларида “ягона Хитой” тамойилига қатъий амал қилиши керак, дея Хитой ташқи ишлар вазири Ван И маълум қилди. Унинг фикрича, бу Вашингтон ва Пекин ўртасидаги дипломатик муносабатларнинг асосидир.

Агар Қўшма Штатлар ҳақиқатан ҳам Тайван бўғозида тинчлик ва барқарорликка умид қилса, у "ягона Хитой" тамойилига риоя қилиши, учта қўшма коммюникени амалга ошириши, Тайванни қуроллантиришни тўхтатиши, "Тайван мустақиллиги"га оммавий равишда қарши чиқиши ва Хитойнинг тинч йўл билан бирлашишини қўллаб-қувватлаши керак”, деди Ван И АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен билан БМТ Бош Ассамблеясининг 79-сессияси доирасидаги учрашувда.

Хитойлик вазирнинг таъкидлашича, “Тайван бўғозидаги ҳозирги вазиятнинг энг катта хавфи - бу оролнинг мустақиллигини эълон қилган Тайван раҳбари Лай Синденинг тобора ўзини тута олмайдиган хатти-ҳаракатлари”дир.

Тайван мустақиллиги” Тайван бўғозида тинчлик ўрнатиш билан мос келмайди”, дея қўшимча қилган хитойлик дипломат.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Пекин АҚШни “ягона Хитой” тамойилига қатъий амал қилишга чақирди