Фото: CNN
Таиландда тимсоҳ боқиш билан шуғулланувчи фермер мамлакатга ёпирилган тайфун сабаб йўқолиб кетиш хавфи остида бўлган 100 дан ортиқ рептилияни ўлдиришга мажбур бўлди, деб ёзади CNN.
Қайд этилишича, 37 ёшли Наттапак Кумкад Таиланд шимолидаги Лампун провинциясида тимсоҳ боқиладиган ферма эгаси. У ўзининг сиам тимсоҳларига янги бошпана қидираётганида волерни ҳимоя қилиб турган девор қулаш хавфи остида эканини пайқаб қолган. Аммо айримларининг узунлиги 4 метрга етадиган тимсоҳларни бошқа жойга кўчиришнинг имкони йўқ эди.
Наттапакнинг сўзларига кўра, фермер тимсоҳлар ташқарига чиқиб кетмаслиги учун 22 сентябр куни уларнинг 125 тасини ўлдирган. «Ҳаётимдаги энг қийин — уларнинг барчасини ўлдириш қарорини қабул қилишимга тўғри келди. Оилам билан агар девор қуласа инсонларга туғиладиган хавфни назорат қила олмаслигимизни муҳокама қилдик. Бу одамлар ҳаёти ва жамоатчилик хавфсизлигига тааллуқли эди», — дейди у.
Жорий йилда кузатилган энг кучли «Яги» тўфони Хитой ва Жануби-Шарқий Осиё ҳудудидан ўтиб, кўплаб вайронагарчиликларни юзага келтирди. Ёғингарчилик оқибатида Таиланд шимолини сув босди.
Наттапакнинг айтишича, унинг фермаси 17 йилдан бери фаолият юритади ва ёмғирлар мавсумидан доим эсон-омон чиққан, аммо жорий йилги ёғингарчилик тимсоҳлар учун мўлжалланган аквариум деворларини нуратиб юборган.
«Мен 24 соатдан камроқ вақт ичида қарор қабул қилишга мажбур бўлдим», — дейди Наттапак. Фермернинг қўшимча қилишича, у тимсоҳларни электр токи ёрдамида ўлдирган.
Маълумотларга кўра, тимсоҳ кўпайтириш билан шуғулланиш сердаромад иш ҳисобланади: мамлакатда рўйхатдан ўтган 1,1 мингта тижорий ферма ҳар йили 215 миллион доллар фойда келтиради. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди