07:51 / 30.09.2024
48

Нигерияда шер ҳайвонот боғи ходимини ғажиб ташлади

Нигерияда шер ҳайвонот боғи ходимини ғажиб ташлади
Фото: BBC
Нигерия жануби-ғарбида шер волер қулфини ёпмаган ҳайвонот боғи ходимини ғажиб ташлади, деб хабар беради BBC.

Қайд этилишича, 35 ёшли марҳум Нигерия собиқ президенти Олусегун Обасанжога тегишли Ёввойи табиат боғида ишлаб келган. Маҳаллий полиция вакилининг сўзларига кўра, «шер эркакнинг бўйин қисмига ҳалокатли жароҳатларни етказган». Ҳайвонот боғи ходимини йиртқичнинг чангалидан озод этиш учун шер отиб ташланган.

Ҳайвонот боғи маъмуриятининг таъкидлашича, ходим 28 сентябр куни ҳайвонот боғи ёпилганида бир неча меҳмонни шерга овқат бериш жараёнини томоша қилиш учун олиб борган. «Ҳайвонот боғи ходими ўзига ишониб юбориб, қафасни очиқ қолдирган ва йиртқични озиқлантиришга киришган. Шер эса уни ғажиб ташлаган», — дейди масъуллар.

Эслатиб ўтамиз, 2017 йилда Ҳиндистоннинг Баннергхатта миллий боғида оқ йўлбарсчалар волерни тозалаётган ходимни ғажиб ташлаган. The Times of India хабарига кўра, боғ ходими ва унинг ёрдамчиси йўлбарслар сақланаётган волерни бўм-бўш деб ўйлаган. Бироқ, у ерда она йўлбарс иккита йўлбарсвачча билан дам олаётган бўлган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Нигерияда шер ҳайвонот боғи ходимини ғажиб ташлади