23:33 / 06.10.2024
5

Forbes энг кўп маош оладиган давлат раҳбарларини эълон қилди

Forbes энг кўп маош оладиган давлат раҳбарларини эълон қилди
Сингапур бош вазири Лоуренс Вонг / Фото: AFP
PoliticalSalaries ҳисоб-китобларига кўра, давлатларнинг энг кўп маош олувчи раҳбарлари орасида Сингапур бош вазири Лоуренс Вонг пешқадамлик қилмоқда. У йилига тахминан 1,69 миллион доллар маош олади, деб ёзди Forbes.

Ундан кейинги ўринни деярли уч баробар орқада қолган ҳолда Швейцария президенти Виола Амҳерд эгаллади. АҚШ президенти Жо Байден тўртинчи ўринда қайд этилди.

Топ-10 энг кўп маош олувчи раҳбарлар рейтинги:

1. Сингапур бош вазири Лоуренс Вонг – йилига 1,69 млн $;

2. Швейцария президенти Виола Амҳерд – 569,5 минг $;

3. Австралия бош вазири Энтони Албаниз – 412,5 минг $;

4. АҚШ президенти Жо Байден - 400 минг $;

5. Австрия канцлери Карл Неҳаммер – 316,7 минг $;

6. Янги Зеландия бош вазири Кристофер Лаксон – 310,5 минг $;

7. Канада бош вазири Жастин Трюдо — 301 минг $;

8. Германия канцлери Олаф Шолц – 293,3 минг $;

9. Япония бош вазири Шигэру Ишиба – 276,4 минг $;

10. Ирландия бош вазири Саймон Ҳаррис - 267,3 минг $.

Россия президенти Владимир Путин рейтингда 28-ўринни эгаллади. Унинг йиллик маоши 113,6 минг долларга тенг.

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған йилига 35,7 минг доллар маош билан янада қуйи ўринлардан жой олди.

Эфиопия бош вазири Абий Аҳмад Али энг камбағал раҳбар – у йилига бор-йўғи 1,7 минг доллар маош олади. Нигерия президенти Бола Тинубу (2,2 минг $) ва Мўғулистон бош вазири Лувсаннамсрайн Оюун-Эрдене (3,8 минг $) меҳнати бироз кўпроқ баҳоланади.

Рейтингда Ўзбекистон, Қозоғистон ва бошқа МДҲ давлатлари бўйича маълумотлар келтирилмаган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Forbes энг кўп маош оладиган давлат раҳбарларини эълон қилди
ePN