Фото: AP
Словакия бош вазири Роберт Фицо республикада ОАВ фаолиятини назорат қиладиган миллий бошқарма ташкил этиш таклифини билдирди.
«Фуқароларнинг ёлғон маълумотни тузатиш, жавоб қайтариш ҳуқуқлари бўлиши керак, чунки Словакиядагидек тартибсиз ОАВ бошқа ҳеч ерда, Европа Иттифоқидаги бирорта давлатда йўқ», — дейди Фицо.
Унинг фикрича, журналистика билан фақат ушбу соҳа дипломига эга мутахассислар шуғулланиши керак. Журналистлар битта тузилмага бириктирилиши ва унинг функциялари орасида виждонсиз ОАВ ходимини жавобгарликка тортиш имконияти ҳам бўлиши лозим.
«Кўнглингизга келган ҳамма ишни қилмоқдасизлар ва сизларда ҳеч қанақа масъулият йўқ», — дейди Фицо журналистларга мурожаатида.
Бош вазир Словакия жамиятида кескинликнинг ошиб кетганида журналистларни айблади. У май ойида ўзига уюштирилган суиқасд ҳам ОАВдаги мақолалар натижаси эканини айтди. «Ҳокимият ҳақида ёзганда нафратингизнинг чегараси йўқ. Вақти келади, биз бунга чора кўришга мажбур бўламиз», — дейди у.
Фицо журналистларни сиёсатчилар билан ўйнашни бас қилишга ва мамлакатдаги парламент сайловларининг демократик натижаларини ҳурмат қилишга чақирди.
15 май куни Словакия бош вазири Роберт Фицо бир неча бор ўқ узилиши оқибатида яраланган эди. Суиқасдда гумонланувчи — 71 ёшли словак ёзувчиси Юрай Цинтула. У ўз ҳаракатини ҳукумат сиёсатидан норози экани билан изоҳлади. 31 май куни Фицо касалхонадан чиқди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”