
Ашхобод шаҳридаги халқаро форум доирасида Шавкат Мирзиёев Эрон президенти Масъуд Пезешкиён билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Президент матбуот хизмати
Ўзбекистон билан Эрон ўртасидаги кўп қиррали муносабатларни янада ривожлантиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

Фото: Президент матбуот хизмати
Турли даражадаги фаол алоқалар ва самарали алмашинувлар давом этаётгани мамнуният билан қайд этилди. Товар айирбошлаш ҳажми ва қўшма корхоналар сони ортиб бормоқда.

Фото: Президент матбуот хизмати
Давлат раҳбарлари кооперация лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш ва тезкор амалга ошириш, Имтиёзли савдо битими доирасидаги маҳсулотлар рўйхатини кенгайтириш муҳимлигини таъкидлади.

Фото: Президент матбуот хизмати
Ўзбекистон ва Эрон етакчилари халқаро ва минтақавий кун тартиби юзасидан ҳам фикр алмашдилар. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар