Ўзбекистон делегацияси Осиё ўйинларида 27-медалга эришди

Япониянинг Аичи-Нагоя шаҳрида давом этаётган Осиё ўйинларида Ўзбекистон делегацияси учун 25 сентябрь куни кумуш медаль билан бошланди.
Байдаркада эшкак эшиш бўйича аёллар ўртасида 500 метр масофага ўтказилган тўртлик баҳсида Екатерина Шубина, Арина Танатмишева, Милана Душев-Янич ва Шаҳризода Мавлоновадан иборат квартет маррага иккинчи бўлиб етиб келди.
Натижада Ўзбекистон делегациясининг Аичи-Нагоя-2026даги медаллари сони 27 тага етди.
Уларнинг 6 таси олтин, 13 таси кумуш ва 8 таси бронза медалдир.
Ўзбекистоннинг медаллар ҳисоби
Олтин — 6 та
Кумуш — 13 та
Бронза — 8 та
Жами — 27 та
Шу тариқа ўзбекистонлик спортчилар Япониядаги Осиё ўйинларининг навбатдаги кунида ҳам медаллар жамғармасига навбатдаги совринни қўшди.































Изоҳлар 0
…