Аичи-Нагояда Ўзбекистон делегацияси яна бир кумуш медални қўлга киритди

1 дақиқа ўқиш109
Аичи-Нагояда Ўзбекистон делегацияси яна бир кумуш медални қўлга киритди

Япониянинг Аичи-Нагоя шаҳрида ўтаётган Осиё ўйинларида Ўзбекистон делегацияси медаллар сонини 29 тага етказди. 25 сентябрь куни спортчиларимиз яна бир кумуш медалга сазовор бўлди.

Каноэда эшкак эшиш бўйича 500 метр масофага жуфтлик баҳсларида Шоҳсанам Шерзодова ва Нилуфар Зокирова тандеми финишга иккинчи бўлиб етиб келди.

Шу тариқа, Ўзбекистон делегациясининг умумий медаллар жамғармаси 6 та олтин, 15 та кумуш ва 8 та бронза медалга етди.

Ўзбекистон — умумжамоа ҳисобида 5-ўринда

25 сентябрь кунги беллашувларда бу Ўзбекистон учун учинчи кумуш медал бўлди. Аввалроқ байдаркада қизлар квартети ҳамда каноэда Владлен Денисов совриндорлар сафидан жой олган эди.

Ҳозирча 29 та медаль билан Ўзбекистон умумжамоа ҳисобида 5-ўринни эгаллаб турибди. Аичи-Нагоядаги мусобақалар давом этар экан, делегациямиз ҳисобидаги медаллар сони яна ошиши кутилмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?