Аичи-Нагояда икки ўзбек боксчиси чоракфиналга йўл олди

Аичи-Нагояда давом этаётган Осиё ўйинларида Ўзбекистон боксчилари ғалабали юришини бошлади. 25 сентябрь куни рингга кўтарилган икки вакилимизнинг ҳар иккиси ҳам рақибини 5:0 ҳисобида мағлуб этиб, чоракфиналга чиқди.
Халоковдан ишончли старт
-60 кг вазн тоифасида Олимпиада ва жаҳон чемпиони Абдумалик Халоков мусобақадаги биринчи жангини шимолий кореялик О Тае Бомга қарши ўтказди.
Ўзбекистонлик боксчи баҳс давомида устунликни қўлдан чиқармади ва ҳакамларнинг якдил қарори билан 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Ўктамова ҳам чоракфиналда
Аёллар ўртасида -54 кг вазн тоифасида Нигина Ўктамова ҳам мусобақани ғалаба билан бошлади. У тожикистонлик Бибинашастамо Холовани 5:0 ҳисобида мағлуб этиб, кейинги босқич йўлланмасини қўлга киритди.
Шу тариқа, Аичи-Нагоядаги Осиё ўйинларида Ўзбекистоннинг икки боксчиси ҳам чоракфиналга йўл олди.































Изоҳлар 0
…