Ўзбекистонлик спортчи Осиё ўйинларида иккинчи кумушини олди

Япониянинг Аичи-Нагоя шаҳрида ўтаётган Осиё ўйинларида Ўзбекистон делегацияси яна бир медалга эга бўлди.
Каноэда эшкак эшиш бўйича Владлен Денисов 500 метр масофага яккалик баҳсида кумуш медални қўлга киритди. У финал маррасига иккинчи бўлиб етиб келди.
Денисов учун бу Аичи-Нагоя-2026даги иккинчи кумуш медаль бўлди. Спортчи аввалроқ худди шу масофага жуфтлик баҳсида Артур Гулиев билан бирга иккинчи ўринни эгаллаган эди.
Шу тариқа Ўзбекистон делегациясининг Осиё ўйинларидаги медаллари сони 28 тага етди.
Олтин — 6 та
Кумуш — 14 та
Бронза — 8 та
Владлен Денисовнинг икки кумуш медали эса Ўзбекистоннинг байдарка ва каноэда эшкак эшишдаги муваффақиятли иштирокини яна бир бор намоён этди.































Изоҳлар 0
…