Фото: Karl Möls
14 октябр, душанба куни НАТОнинг алянсга аъзо мамлакатларни ҳимоя қилиш бўйича икки ҳафталик йиллик манёврлари бошланади, улар давомида ядро қуролидан фойдаланиш амалиёти ўтказилади. НАТОнинг Брюсселдаги штаб-квартирасидан олинган маълумотларга кўра, Steadfast Noon машғулотларида Европанинг саккизта ҳаво базасида жойлашган 2000 га яқин аскар иштирок этади.
Ҳаво манёврларида 60 дан ортиқ самолётлар, жумладан, АҚШнинг Европада жойлашган ядро бомбаларини олиб юришга қодир замонавий қирувчи самолётлар, узоқ масофали бомбардимончи самолётлар, шунингдек, кузатув ва ёнилғи қуйиш самолётлари иштирок этади.
Жорий йилда манёврлар Белгия ва Нидерландиядаги ҳаво базаларида, шунингдек, Шимолий денгиз узра – Буюк Британия ва Дания ҳаво кенгликларида бўлиб ўтади. Ҳарбий машғулотларда НАТОга аъзо 13 давлат, жумладан Германия самолётлари қатнашмоқда.
НАТО Европада йиллик ядровий машғулотлар бошланишини эълон қилди
НАТОнинг ўз ҳудудини ядровий ҳужумдан ҳимоя қилиш бўйича Steadfast Noon номли йиллик машғулотлари 14 октябрда бошланади. Бу ҳақда 10 октябр куни Лондонда НАТО бош котиби Марк Рютте маълум қилди.
«Беқарор дунёда душманлар НАТО ҳар қандай таҳдидга жавоб беришга тайёр ва қодир эканлигини билишлари учун мудофаа кучимизни синаб кўришимиз ва мустаҳкамлашимиз жуда муҳим», — дея тушунтирди Рютте. Шимолий Атлантика алянси таъкидлашича, Steadfast Noon машқлари Россиянинг Украинага қарши тажовузкор урушига реакция эмас, деб ёзади dpa агентлиги.
НАТО, Ядро қуроли, Синовдан ўтказиш, Машқлар «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Чехия юзлаб мактаблардаги портлаш таҳдидларида россиялик жосусларни айблади