Фото: president.kg
Қатор Ғарб давлатларининг Қирғизистонга Россия билан ҳамкорликни тўхтатиш ҳақидаги талаблари адолатдан эмас, чунки уларнинг ўзи Москва билан алоқани бузмаяпти, деди Қирғизистон президенти Садир Жапаров «Кабар» агентлигига берган интервюсида.
«Уларга очиқ айтаман: ўзингиз, айрим Европа Иттифоқи давлатлари, санкцияларга қарамай, Россия билан ҳамкорлик қиляпсиз. Россия билан савдо ҳажмингиз йилига 6 миллиард долларни ташкил қилади. Керак бўлганда, сиз Россия билан мукаммал ҳамкорлик қиласиз, лекин у билан ишламаслигимизни талаб қиласиз. Сизнинг бу талабингиз адолатли эмас», деди Жапаров.
Президентнинг тушунтиришича, Қирғизистон Россия билан ҳамкорликдан шунчаки воз кеча олмайди.
«Товар айирбошлаш ҳажми 4 миллиард доллардан ошади, биз Россиядан нефт, газ, буғдой ва бошқа маҳсулотларни сотиб оламиз. Географик жиҳатдан биз боши берк кўчадамиз. Дунёга йўл ва темир йўлларимиз Россия орқали ўтади. Бу мамлакатда миллионга яқин мигрантимиз бор. Қандай қилиб биз Россия билан ҳамкорлик қилмаймиз?», деди давлат раҳбари.
Жапаров Қирғизистон президентлиги даврида кўп векторли сиёсат олиб бораётганини, дунёнинг барча давлатлари билан ўзаро манфаатларни ҳисобга олиш асосида ҳамкорлик қилаётганини таъкидлади.
«Масалан, яқинда Европа Иттифоқи билан ҳамкорлик шартномасини имзоладик. МДҲ айрим аъзолари билан савдо айланмаси сўнгги тўрт йил ичида етти баробар ошди. Биз баъзи масалаларда бир-биримизга боғлиқмиз, шунинг учун улар билан ҳамкорлик қилмасликнинг иложи йўқ», деб тушунтирди Жапаров.
Қирғизистоннинг Россияга жорий этилган санкцияларни четлаб ўтишга уринишлари ҳақидаги саволга жавоб берар экан, Жапаров бу борадаги шубҳалар асоссиз эканини айтди.
«БМТ аъзоси сифатида биз санкцияланган маҳсулотлар билан ишламадик. Шунинг учун улар бу масалада бизга қарши ҳеч қандай даъво қила олмайди. Бунга ҳеч қандай шубҳа йўқ. Бу мумкин эмас. Кўриниб турибдики, уларда Россияга нисбатан нафрат бор», деди Қирғизистон президенти.
Садир Жапаров, Россия, Алоқаларни узиш, Талаблар адолатсиз “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Ким Чен Ин Ғарбни Украинадан Россияга қарши фойдаланганликда айблади