Фото: EPA
Келгуси 25 йил ичида бутун дунё сув инқирозининг кучайиши туфайли озиқ-овқат ишлаб чиқаришда муаммоларга дуч келади. Бу ҳақда Сув ресурслари иқтисодиёти бўйича халқаро комиссия маълум қилди.
Ер юзи аҳолисининг ярмида сув танқислиги аллақачон бошланган ва бу рақам иқлим инқирози кучайиши билан ортиб боради. Комиссиянинг таъкидлашича, 2030 йилгача чучук сувга бўлган талаб таклифдан анча юқори бўлади.
Ҳисоботда таъкидланишича, давлатлар ва мутахассислар бир кишига бир кунда зарур бўладиган сув миқдорини тўғри баҳолай олмаяпти: саломатлик ва гигиенани сақлаш учун кунига 50-100 литр сув талаб этилса, муносиб ҳаёт кечириш, шу жумладан, овқатланиш учун тахминан 4000 литр сув керак бўлади. Аксарият ҳудудларда бундай миқдордаги сувни топиш имконсиз.
Сув ресурслари иқтисодиёти бўйича халқаро комиссия сув ресурсларининг ҳолати ҳақида тасаввур ҳосил қилиш мақсадида 2022 йилда Нидерландия томонидан ташкил этилганди. Унинг ҳисоботи сув инқирози бўйича энг кенг қамровли тадқиқот ҳисобланади.
Аввалроқ Европа атроф-муҳит агентлиги Европадаги кўллар ва дарёларнинг фақат учдан бир қисми яхши ҳолатда экани ҳақида ҳисобот эълон қилганди.
Тадқиқотчиларнинг таъкидлашича, Европа ҳудудининг 20 фоизи ва аҳолисининг 30 фоизи ҳар йили сув танқислигидан азият чекмоқда ва келажакда бу кўрсаткичлар иқлим ўзгариши туфайли ошиши мумкин. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди