Фото: Gianluca Vannicelli/IPA/picture alliance
НАТО ҳимояси остидаги ҳаво полицияси хизматининг қирувчи самолётлари Руминия чегараси томон ҳаракатланган объект туфайли ҳавога кўтарилди. 19 октябр куни Руминия Миллий мудофаа вазирлиги Қора денгиз ҳудудида, Сфинту-Георге аҳоли пунктидан тахминан 45 километр шарқда «кичик ҳаво объекти» аниқлангани туфайли тревога сигналини берган.
Нишонлар радиолокацион кузатув тизими орқали аниқланганидан кейин Испания Ҳарбий-ҳаво кучларининг (ҲҲК) иккита F-18 самолёти Михаил Когэлничану номидаги 57-авиабазадан, шунингдек, Руминия ҲҲКнинг иккита самолёти Борчадаги 86-авиабазадан ҳавога кўтарилган.
Номаълум объект Руминия чегарасини Констанса уезди ҳудудида кесиб ўтган. Миллий ҳарбий қўмондонлик маркази Фавқулодда вазиятлар бош инспекциясини уезднинг шимоли-шарқий қисмидаги аҳолини огоҳлантириш чораларини кўриш ҳақида хабардор қилган.
«Қирувчи самолётлар траекториянинг бирор нутқасида нишон билан визуал алоқага киришмаган», — дейилади мудофаа идораси хабарида. Кузатув тизими радар сигналини йўқотиб қўйган, ҳаво тревогаси бекор қилинган ва самолётлар базага қайтарилган.
Руминия реал вақт режимида НАТОни содир бўлган ҳолат бўйича хабардор қилган ва улар билан мунтазам алоқада бўлиб турибди.
Июл охирларида Руминия ҳудудида Россия дрони парчалари топилганди. Мамлакат ташқи ишлар вазирлиги раҳбари Украинага тунда уюштирилган ҳужум натижасида Россия учувчисиз учоқларининг бўлаклари Руминия ҳудудига қулаганини қайд этган. Ўшанда ҳам ҳодиса ҳақида НАТО бўйича ҳамкорлар хабардор қилинган эди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Владимир Путин тиббий текширувдан ўтмоқда...
Ҳамаснинг янги раҳбари маълум қилинди
Виктор Орбан: Зеленскийнинг “ғалаба режаси” – бу аслида мағлубият режаси
Путин: “Россия Украина билан можаро тезроқ ва тинч йўл билан тугатилишидан манфаатдор”
Путин Украинада ядровий қурол пайдо бўлишига йўл қўймасликка ваъда берди
Германиядаги футбол мусобақасида ғалати натижа қайд этилди (видео)
Юрак саломатлиги учун жуда фойдали бўлган мева ошкор этилди
Интеллектни ривожлантириш учун китобларни қандай мутолаа қилиш керак?